Қозоғистонда Су-27 самолёти қулаб тушди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i11335-Қозоғистонда_Су_27_самолёти_қулаб_тушди
Қозоғистон Қуролли кучларига тегишли Су-27 самолёти ҳарбий ўқув-машғулоти чоғирда фалокатга учради
(last modified 2018-08-22T17:48:56+00:00 )
декабр 21, 2016 19:35 Asia/Tashkent
  • Қозоғистонда Су-27 самолёти қулаб тушди

Қозоғистон Қуролли кучларига тегишли Су-27 самолёти ҳарбий ўқув-машғулоти чоғирда фалокатга учради

Қозоғистон Қуролли кучларига тегишли Су-27 самолёти ҳарбий ўқув-машғулоти чоғирда фалокатга учради. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар тарқатди.

Вазирлик маълумотига кўра, ҳодиса тунги учиш вақтида рўй берган. Учувчи майор Искаков самолётни аҳоли турар жойлари устига қулашдан сақлаш учун бор имкониятини ишга солган ва кейин муваффақиятли катапульта қилинган.

Айни вақтда учувчининг аҳволи барқарорлиги айтилган. Ҳодиса сабабларини ўрганиш бўйича комиссия тузилган.

Вазирлик маълумотига кўра, Искаков тунги учишларда 556 соатлик амалиётга эга бўлган тажрибали учувчи ҳисобланади.