Қирғизистон Бош прокуратураси прокурорининг машинаси портлатилди
Қирғизистон пойтахтининг жануби-ғарбидаги Ўртасой қишлоғида жума куни эрталаб Республика Бош прокуратураси прокурорининг машинаси портлатилди, деб хабар тарқатмоқда Sputnik ахборот агентлиги.
Сал олдин Қирғизистон ИИВ Ўртасой қишлоғидаги уйларнинг бирида Lexus автомобили портлатилгани ҳақида хабар тарқатган эди. Мамлакат Бош прокуратураси прокуратура ходими — 34 яшар Эркин Курманалиев жабрлангани ҳақидаги хабарни тасдиқлаган. Маълумотларга кўра, портлаш вақтида эркак бир қўлидан айрилган, унинг кўзлари ҳам жиддий жароҳатланган. Жабрланган ўта оғир аҳволда реанимацияда ётгани айтилмоқда.
Айни вақтда ушбу ҳодиса юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, барча зарур чора-тадбирлар кўрилаётгани хабар қилинган.