Қозоғистон Сурияга озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат 500 тонна гуманитар ёрдам жўнатди
Қозоғистон Сурия халқига озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат 500 тонна гуманитар ёрдам, жумладан, ун, гўшт консервалари, гуруч, макарон ва чой юборди. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Дарё.ўз сайтига кўра, «Сурияга ёрдам ушбу мамлакатдаги гуманитар инқироз кўламини инобатга олиб, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев қарорига биноан жўнатилди», — дея таъкидлади юкни топширишда иштирок этган Қозоғистоннинг Иорданиядаги элчиси Азамат Бердибой.
Қозоғистон ташқи сиёсий маҳкамасига кўра, гуманитар юк Россия кўмагида Тартус портига етказилди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Toshqin ‘Daryo’» (@toshqindaryo)га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.