Москва муфтийси Тожикистон ва Ўзбекистонни Россиядаги ишчи муҳожирларига эътиборсизлик қилишда айблаган
Москва муфтийси Тожикистон ва Ўзбекистонни Россиядаги ушбу икки мамлакат ишчи муҳожирлари тақдирига нисбатан эътибрсизлик кўрсатишда айблади.
Спутник сайтига кўра, Москва шаҳар муфтийси Элдар Алоуддинов рус тилини яхши билмаслик, диний китобларга эътиборсизликлар ва Москва масжидларида хутбалар ва мазҳабий мавъизалар жараёнига қатнашмаслик, тожикистонлик ва ўзбекистонлик ишчи муҳожирларининг асосий муаммолари омилидир деб айтган.
Москва муфтийси шунингдек шахсан ўзини Тожикистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон элчилари билан учашгани ва улардан Россия ҳудудидаги бу мамлакатлар ишчи муҳожирларни диний ва мазҳабий руҳияга тарбия қилишларини таклиф қилганига тўхталиб, ушбу 3 мамлакат ўртасида Қирғизистон ушбу таклифга эътибор берди ва иккита имом хатибини Россияга юборди, то ки бу мамлакат масжидларида қирғиз муҳожирларини исломий чрчубада таълим тарбият қилсинлар деб айтди.
Алоуддинов шунингдек Тожикистон бу таклифга эътибор бермади ва Ўзбекистон томони ҳам бу мамлакат ишчи муҳожирларини муваққат тарзда ишлаётганлиги баҳона қилиб Москва муфтийлар идораси билан ҳамкорлик қилмади деб қўшимча қилган.