Туркманистон кабинетидаги ўзгаришлар
Туркманистон президенти бу кабинетни таъмирдан чиқариш мақсадида алоҳида чиқарган ҳукмида, бу мамлакатнинг айрим олий мартабали масъулларини ишдан бўшатди ва уларни айрим бошқа симматларда тайинлади.
Форс ахборот агентлигининг бугунги хабарига кўра, 2017 чи йилда Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов бошчилигида ўтказилган бу давлатнинг илк йиғилишида, ўтган йилдаги Туркманистон давлати фаолиятларини баҳолаб,ўзининг икки нафар ўринбосарлари, президентлик идораси раиси, шаҳар хизмати вазири, миллий газ ширкати директори ишдан олиб бошқа симматга ўтказди ва Болкан вилоятида ҳам янги ҳоким тайинлади.
Шунингдек Туркманистон президенти фармони билан президентлик идораси раислигини зиммага олган қурилиш ва электр- энергия ишларидаги президент муовини Шоҳмуҳаммад Дурдалиевни ўз симматидан бўшатди ва уни Ашқободнинг янги шаҳар ҳокими қилиб таийнлади.
Бердимуҳаммедов шунингдек ўз муовинларидан яна бири Сотлик Сотликовни Болкан вилояти ҳокими симматида тайинлади.
Ашқободнинг эски шаҳар ҳокими Муродниёз Обилов эса Туркманистоннинг шаҳар хизматлари вазири қилиб тайинланган