Қозоғистонда президент девонининг айрим масъуллари қўлга олинди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i13192-Қозоғистонда_президент_девонининг_айрим_масъуллари_қўлга_олинди
Қозоғистонда президент девонининг айрим масъуллари қўлга олинди
(last modified 2023-08-17T06:23:31+00:00 )
Январ 18, 2017 11:33 Asia/Tashkent

Қозоғистонда президент девонининг айрим масъуллари қўлга олинди

Қозоғистон  президентининг коррупсияга қарши курашни кучайтириш ҳақидаги фармонидан сӯнг Остонада бир неча давлат мулозимлари   давлат мол- мулкини ноқонуний тарзда ўзлаштиришда айбланиб қўлга олинди.

Қозоғистон ОАВлари тарқатган  хабарга  кўра,  Қозоғистон  президенти  девони раҳбарининг ўринбосари Баглан Майлибаев ва бу муассасанинг яна бир нечта масъуллари қўлга олинган.

Баглан Майлибаев 6 йилдан буён  Қозоғистон президенти девони раисининг  муовини вазифасида ишлаб келаётган эди.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ӯтган йилнинг декабр ойида коррупсияга қарши кураш дастури лойиҳасини эълон қилди.  2017 йилнинг 1 январидан кучга кирган бу дастурга кӯра давлат идораларида коррупсияга қарши кураш бошлаб юборилди.  Бундан олдин ҳам Қозоғистон президенти давлат мулкини талон-тарож қилувчиларни  қӯлга олиш буйруғини имзо қилган эди.  Мисол учун 2016 йилнинг охирги ойларида  Нурсултон Назарбоевнинг бевосита топшириғи билан Қозоғистоннинг собиқ иқтисод вазири Кувандик Бишимбаев вазифасидан четлаштирилди. Остона давлатининг тавсияси билан Қозоғистоннинг коррупсияга қарши кураш ташкилоти коррупсия ва порахӯрлик айби билан Кувандик Бешимбоевни қамоққа олди. Иқтисод вазиридан сӯнг Қозоғистон нафақа жамғармасининг раиси Руслан Эрдинаев ва бу жамғарманинг молиявий  хавфсизлик бошқармаси  раҳбари Муса  Бахтовлар ҳам давлат мол- мулкини ноқонуний тарзда ўзлаштириш ва коррупсияда айбланиб қӯлга олиндилар.

ххххххххххххххххххх

KazINFO Today ахборот сайти кейинги навбатда  қўлга олинган шахсларнинг  исм -фамилияси ва шахсиятини эълон қилмаган, аммо бу шахсларнинг    мамлакат   собиқ иқтисод вазири Кувандик Бишимбаев  ҳамда "Байтерек" давлат холдинг компанияси жиноий иши билан  алоқадорлиги ҳақида хабар бергган.

Дарҳақиқат, пора олиш  Марказий Осиё, жумладан Қозоғистон давлат идораларида одатга айланган. Бу ярамас одат эса мустақиллигини қӯлга киритган жумҳуриятлар учун Шӯролар ҳукуматининг меросидир. Шу сабабли айтиш мумкинки Остона давлати бу ишини давом эттирса, Қозоғистонда қӯлга олиниб,  жиноий жавобгарликка тортиладиган давлат мулозимларининг сони орта боради.

Қозоғистон Марказий Осиёнинг ҳудудий жиҳатдан энг катта мамлакати бӯлиб, кейинги бир йил ичида давлат бюджетини таъминлаш масаласида муаммоларга юзма-юз бӯлган.  Юқори лавозимли мулозимлар томонидан давлат мулкининг  талон-тарож қилиниши    оқибатида  ӯнлаб катта корхона, жумладан нефт компаниялари ва муҳим аэропортлар ҳам молиявий танқислик сабабли сотувга қӯйилган.

Қозоғистонҳукуматининг  давлат корхоналари ва улкан компанияларини 2016-2020 йиллар давомида сотувга қӯйиш дастури жумҳурият бош вазири Карим Масимов имзоси билан эълон қилинган эди. Давлат корхона ва муассасалари мустақиллик даврида даромад келтириш ӯрнига зиёнига ишлайдиган даражага келиб қолишди. Шу сабабли Остона ҳукумати зиён келтирувчи корхона ва муассасаларни маҳаллий ва хорижий инвесторлар ихтиёрига топширишни маъқул кӯрди.  Давлат мулкининг  талон-тарож қилиниши    ва молиявий коррупсия кейинги йилларда корхоналарнинг бу аянчли ҳолга келиб қолишига сабаб бӯлган, дейишади. Эндиликда Қозоғистон давлатининг молиявий коррупсияга қарши кураш дастури бу вазиятни қанчалик соғломлаштиришини вақт кӯрсатади.