Тожикистонда 2016 йилда 30 дан ортиқ теракт бартараф этилгани маълум қилинди
Тожикистонда 2016 йилда ИШИД каби террорчилик гуруҳлари аъзолари содир этмоқчи бўлган 36 та теракт бартараф этилгани маълум қилинди.
Тожикистон ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 2016 йилда республикада теракт содир этмоқчи бўлган 50 дан кўпроқ кимса ҳибсга олинган.
"Ҳукумат идоралари ва тинч аҳолига қарши содир этилмоқчи бўлган 36 та теракт бартараф этилди", деб маълум қилди Тожикистон ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода.
Вазирлик маълумотларига кўра, 2016 йилда мамлакатда террорчилик ташкилотларида аъзоликка гумон қилиниб 400 дан кўпроқ одам қўлга олинган.
Раҳимзоданинг айтишича, 2016 йилда ИШИД сафига 40 одам қўшилган. Маълум қилинишича, бу миқдор 2015 йилдагидан анча камроқ бўлган. Вазир бу ҳолатни ҳокимият идоралари ва ҳуқуқ-тартибот муассасалари аҳоли ўртасида олиб бораётган профилактика ишлари билан боғламоқда.
Вазир ИИВ Сурияга олиб чиқиб кетилиб, сўнгра у ерда ўлдирилган аёллар ва эркакларнинг кўпчилигининг тақдири ҳақидаги маълумотларга эга эмаслигини айтди. "Бироқ биз билан боғланишга уддасидан чиққанлар турли йўллар билан ортга қайтарилганлар", деб қўшимча қилди вазир.
ИИВ маълумотларига кўра, ўтган йилда Сурия ва Ироқдан 22 киши, 2015 йилда эса 80 киши қайтарилган. Террорчилик, экстремизм ва жиноий гуруҳларни ташкиллаштиришда гумон қилинган 300 га яқин киши мамлакатдан чиқариб юборилган.
Бундан олдин ҳам, Тожикистон ички ишлар вазири тожикикистонлик айрим ёшларни террорчилик гуруҳлар, хусусан ИШИД террорчилик гуруҳига қўшилаётанлигидан хавотирланиш билдирганди.
Тарқатилган маълумотлар тожикистонлик айрим ёшларни ИШИД террорчилик гуруҳига қўшилиши, Марказий Осиё хусусан Тожикистонда бегоналарга қарам бўлган ушбу террорчилик гуруҳни минтақада кенг- қамровли фаолиятларини давом эттираётганлигининг нишонасидир.
Тожикистон ички ишлар вазири шундай бир ҳолда тожикистонлик ёшларни ИШИД террорчилик гуруҳига қўшилишидан сўз очмоқдаки, экстремистик фаолиятлари қарши кураш олиб бориш бу мамлакати энг асосий муаммоларидан бири ҳисобланади.
Таҳлилчиларга кўра, Душанбе давлати ИШИД террорчилик гуруҳига тожик ёшларини қўшилишини олдини олиш учун лозим даражада чора - тадбирлар кўриб чиқмаётир.
Душанбе давлати бир неча йилдан бери, экстремистик ва террорчилик гуруҳлар фаолиятлариини олдини олиш учун бу мамлакатда ислом динидан огоҳ шахслар ва диндорлар фаолиятини чекалб келмоқда.
Бундай сиёсатлар шу ҳолда амалга оширилмоқдаки, дин илмини ўрганишни истайдиган бу мамлакат ёшлари йўлидаги монеалар яратилмоқда.
Иш жой яратиш, халқни диний ва маънавий билими ва илмини ошириш ва тожик ёшларни ҳақиқий ислом билан таништириш уларни ИШИД каби террорчилик гуруҳига қўшилишини олдини олиш учун амалга оширилиши лозим бўлган равишларидан ҳисобланади.
Форс Кўрфази зоннасидаги айрим реакцион давлатлар жумладан Саудий Арабистон, Қатар, БАА ва Қувейт ўзини хорижий сиёсасларини амалга ошириш учун, ИШИД террорчилик гуруҳидан фойдаланишлари барчага маълум.
ИШИД террорчилик гуруҳига қўшилган барча кимсалар, АҚШ ва Форс Кўрфази зоннасидаги айрим режимлар сиёсатлари доирасида амал қилиб ислом дини меъёрларига зид амал қилишмоқда.
Бу заминда ёшларни огоҳ этиш, ҳаққатан ҳам Душанбе давлатининг муҳим фаолиятларидан ҳисобланади.
Амалга оширилган айрим ўрганишлар ахирги пайтларда Фарғона водийсида ҳам террорчилик гуруҳларга қўшилаётган шахсар сонини ортиб боришидан далолат бермоқда. Ушбу буюк водий Қирғизистон, Тожикистон ва кўп қисмати Ўзбекистон ҳудудларида жойлашган.
Бу заминда икки йил олдин Қирғизистоннинг дин, ҳукқуқ ва сиёсат бўйича марказининг раиси ҳам ИШИД террорчилик гуруҳини бу водийда ўз фаолиятларини ошириш учун 70 миллион доллар маблағ ажратганлиги ҳақида хабар берганди.
Айтиш керакки Марказий Осиёдаги республикаларнинг барча масалалари ва хусусан хавфсизлиги бир бирига чамбарчасб боғлиқдир.
Шу сабабдан Россия давлат масъуллари, ҳардоим бу минтақа хавфсизлиги ва нотинчликлари жараёнидан хавотирланиш билдиришмоқда.