Остонада Сурия бўйича музокараларнинг биринчи раунди бўлиб ўтди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i13551-Остонада_Сурия_бўйича_музокараларнинг_биринчи_раунди_бўлиб_ўтди
Бевосита тарзда ўтказилган Остонадаги Сурия тинчлиги музокараларининг биринчи босқичини якунланганлиги билан иштирок этувчилар музокара маҳаллини тарк этдилар.
(last modified 2018-08-22T17:49:20+00:00 )
Январ 23, 2017 18:34 Asia/Tashkent
  • Бевосита тарзда ўтказилган Остонадаги Сурия
    Бевосита тарзда ўтказилган Остонадаги Сурия

Бевосита тарзда ўтказилган Остонадаги Сурия тинчлиги музокараларининг биринчи босқичини якунланганлиги билан иштирок этувчилар музокара маҳаллини тарк этдилар.

Форс ахборот агентлиги хабарига кўра,  Остона шаҳридаги Сурия тинчлиги бўйича музокараларининг биринчи босқичида  Эрон ислом жумҳурияти, Россия ва Туркия, Сурия давлатлари делегациялари ҳамда Сурия давлати мухолифат кучлари вакиллари иштирок тдилар ва бу музокаралар 2 соат давом этди.

Сурия давлати ва мухолифат гуруҳи делегациялари ўртасидаги бевосита музокаралар ҳам алоҳида залларда  ўтказилди ва  делегациялар изҳороти воситачи бошқа томон орқали уларнинг ҳар бирига етказилди деб хабар этилди.

Қозоғистон ташқи ишлар вазири Кайрат Абдулраҳмонов музокаралар бошланишида Остонага келган барча делагациялари ташрифини қутлаб,  бу йиғилишдан мақсад  Сурияда тинчлик ва суботни қайтаришдир ва қайта  таъминшдир деб айтди.

Эрон ташқи ишлар вазири муовини Ҳусейн Жобирий Ансорий ҳам Остона йиғилишида  Сурия мустақиллиги ва яхлитлигини сақлашни таъкидлаб,  халқаро ҳамжамиятдан  Сурия террористларига қурол -яроқ етказиб бериш жараёнини олдини олишларини сўради.