«Сомон Эйр» Тошкентга авиарейслар учун чипта нархларини маълум қилди
-
Тожикистоннинг «Сомон Эйр» авиакомпанияси
Тожикистоннинг «Сомон Эйр» авиакомпанияси Душанбе-Тошкент рейси учун чипталар сотишни бошлади. Компания чипталарнинг янги нархларини маълум қилган.
Кун.ўз сайтига кўра, авиаташувчи матбуот хизмати хабарига кўра, бир томонга учиш учун чипта нархи 1164 сомоний (140 доллар).
«Нархлар аэропорт йиғими асосида белгиланган, Тошкент аэропортида бир йўловчига хизмат кўрсатиш 76 доллар», - дейилган «Сомон Эйр» хабарида.
Авиакомпаниядагилар Тошкент аэропорти билан музокаралар натижасида «чегирмалар тақдим этилиши ва бунинг эвазига бу йўналишдаги тарифлар камайтирилиши имкони пайдо бўлиши»га умид билдирган.
Бундан олдинроқ «Сомон Эйр» сайтида авиачипталар нархи бошқача келтирилганди: Тошкентгача рейс учун чипта баҳоси 177 евро, Тошкентдан Душанбегача рейс учун чипта баҳоси эса 200 евродан ҳам кўп.