Тожикистон йўловчи самолёти Ўзбекистонга парвоз қилди
(last modified Fri, 10 Feb 2017 11:35:47 GMT )
феврал 10, 2017 16:35 Asia/Tashkent
  • Тожикистон йўловчи самолёти  Ўзбекистонга парвоз қилди

Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида авиақатновлар бошланди

Бугун, 10 февраль куни Тожикистон пойтахти Душанбедан учган самолёт Тошкентга келиб қўнди. Бу 25 йил ичида Тожикистондан Ўзбекистонга келган биринчи самолётдир. Бу ҳақда Somon Air авиакомпанияси матбуот хизмати хабар берди.

Авиакомпаниянинг бугунги рейси синов рейсидир. Авиакомпания 20 февралдан бошлаб мунтазам қатновларни йўлга қўйишни режалаштирган.

Бугун Тошкентга келган самолётда Тожикистон авиация тизими делегацияси, журналистлар ҳамда 14 оддий йўловчилар бор эди. Душанбедан Тошкентга рейс учун чипталар нархи 140 доллар.

«Somon Air раҳбарияти Тошкент аэропорти маъмурияти ҳамда «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясидаги ҳамкасблари билан рейсларнинг очилиши масаласида музокаралар ўтказади», - дейилган хабарда.

Қишки мавсум якунига қадар рейслар ҳафтасига бир марта — душанба кунларида амалга оширилади.

Ёзги парвозлар жадвалида ҳафталик рейслар сони биттага кўпайиб, душанбадан ташқари, пайшанба куни ҳам қатнов амалга оширилади. Душанбедан Тошкентгача парвоз вақти 45 дақиқани ташкил этади.

 

 

Ёрлиқ