феврал 13, 2017 19:16 Asia/Tashkent
  • Кобул шаҳридаги Тожикистон элчиси
    Кобул шаҳридаги Тожикистон элчиси

Кобул шаҳридаги Тожикистон элчиси Афғонистон парламентидаги Қундуз намояндасини Тожикистон ҳудудлари орқали Толибон гуруҳига Россия қурол яроқлари етказиб берилмоқда деган иддаоларини ассосиз деб баҳолади.

Душанбе шаҳридан Форс ахборот агентлиги хабарига кўра, Кобул шаҳридаги Тожикистон элчиси Шарофиддин Имомов  Афғонистон парламентидаги Қундуз намояндаси Абдулвадуд Паймоннинг ушб иддаолари буткул нотўғри ва асоссиздир деб айтди. Олдинроқ Паймон сўзлаган нутқида Тожикистон ҳудудлари орқали Толибон гуруҳига Россия қурол яроқларини етказиб берилмоқда деб иддао қилганди.

Кобул шаҳридаги Тожикистон элчиси шунингдек,  Паймон ушбу иддаосини исботлаб бериш учун ҳеч қандай факт- далилга эга эмас деб айтди.

 

Ёрлиқ