Қозоғистонда уран ишлаб чиқариш ҳажми камайган
феврал 17, 2017 18:59 Asia/Tashkent
Қозоғистоннинг энергетика вазири жорий йили бу мамлакатда уран қазиб олиш ҳажмини анча камайиши ҳақида хабар берди.
Форс ахборот агентлигининг бугунги хабарига кўра, Қозоғистоннинг энергетика вазири Қаноат Базумбоев Остона шаҳрида ўтказилган матбуот анжуманда халқаро бозорларда уран нархининг пасайганига ишора қилар экан, назарга тутилган дастурлар асосида жорий йили мамлакатда уран қазиб олиш ҳажми 47 фоизга камаяди деб изоҳ берди.
У ўз сўзларида Қозоғистон 2009 чи йилдан бери энг кўп уран ишлаб чиқарувчи мамлакатлар қаторида жой олганини ҳам таъкидлади.
Базумбаев шунингдек дунёнинг қарйиб 40 фоиз уран моддасини Қозоғистон ҳудудларида қазиб олинишини ҳам қўшимча қилди.
Ёрлиқ