Қозоғистон - Муғулистон ядровий ҳамкорлиги янада мустаҳкамланмоқда
(last modified Tue, 21 Feb 2017 13:44:09 GMT )
феврал 21, 2017 18:44 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон ва Муғулистон уран қазиб олиш
    Қозоғистон ва Муғулистон уран қазиб олиш

Қозоғистон ва Муғулистон уран қазиб олиш, ишлаб чиқариш ва уран мавжуд бўлган минтақаларни аниқлаш соҳасида ўзаро ҳамкорликларини кенгайиришга тайёр эканликларини эълон қилишди.

Форс ахборот  агентлиги хабарига кўра, Қозоғистоннинг ядровий масалалар бўйича миллий ташкилоти раиси Аскар Жумъагалиев Муғулустонга уюштирган сафарида, бу мамлакат парламенти раиси,  саноат ва маъдан вазири, ядровий энергетика комиссияси бош котиби ва Муғулистоннинг ядровий масалалар бўйича миллий ташкилоти директори билан учрашиб, мулоқот қилди.

Мазкур хабарга асосан, Қозоғистон ва Муғулистон намояндалари бу учрашув жараёнида,  уран қазиб олиш, уни ишлаб чиқариш ва уран моддаси мавжуд бўлган минтақаларни аниқлаш соҳасидаги ўзаро ҳамкорликларни кенгайтиришга тайёр эканлиги ва ядровий ҳамкорликларни кенгайтириш мақсадида маслаҳатлашувларни давом эттиришни таъкидладилар.