Остона Европадаги ихтилофларни ҳал қилиш майдони сифатида таклиф қилинди
Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Роман Василенко БМТ Хавфсизлик кенгашининг Европадаги ихтилофларга бағишланган йиғилиши доирасида Остонани бу ихтилофларни дипломатик йўл билан ҳал қилиш учун қўшимча майдон сифатида таклиф қилди.
Кун.ўз сайтига кўра, "давлатимнинг Европада юз бераётган ва ҳали ечимини топмаган ихтилофлар бўйича позицияси яхши маълум. Қозоғистон бу ихтилофларда иштирок этаётган барча давлатлар билан яхши алоқаларни сақлаб қолмоқда. Шунинг учун Остонадаги майдон халқаро ҳуқуқнинг асосий тамойилларига содиқлик ва ишончни тиклаш учун қўшимча мустақил майдон бўлиши мумкин", деб айтди Василенко.
21 февралда БМТ Хавфсизлик кенгашида Европанинг бир қатор давлатлари – Грузия, Украина, Болқон ва бошқа ҳудудларидаги ихтилофларга бағишланган йиғилиш ўтди. Айни вақтда БМТ Хавфсизлик кенгашида Украина раислик қилмоқда.