Эмомали Раҳмоннинг ўғли ўз маъмурияти учун арзон ишчиларни қидирмоқда
Душанбе мэрияси маъмурияти олий маълумотли ва кам маош эвазига ишлашга рози бўладиган ходимларни қидирмоқда
ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Душанбе мэри Рустам Эмомали шаҳар мэриясига янги ходимларни ишга таклиф қилмоқда, деб хабар қилди Спутник Тожикистон.Тожикистон пойтахти маъмурияти жами 31 вакансия бўйича мутахассисларни ишга таклиф қилмоқда, дейилади хабарда.
Ишчилардан фақатгина олий маълумот ҳақидаги диплом ва иш стажи талаб қилинган. Ўз навбатида, Душанбе мэрияси бўлажак ходимларга 603 сомони (75 доллар)дан 895 сомони (111 долларгача) маош таклиф қилган.Бўш иш ўринларини эгаллашни хоҳловчилар Душанбе мэриясига ҳужжатларни 12 март санасига қадар тақдим этишлари лозимлиги таъкидланган. Эслатиб ўтамиз, Эмомали Раҳмон томонидан Душанбе мэри этиб тайинланган Рустам Эмомали ўз олдига шаҳар инфратузилмасини яхшилаш, шунингдек Душанбеда янги иш ўринларини ташкил қилиш вазифасини ўз олдига мақсад қилиб қўйган.