Туркманистон президенти Вазирлар Маҳкамасининг аъзоларини таништирди
Қурбангули Бердимуҳаммедов яна етти йиллик муддат учун Вазирлар Маҳкамасининг аъзоларини таништирди
Туркманистон президенти яна етти йиллик муддат учун Вазирлар Маҳкамасининг аъзоларини таништирди. Форс ахборот агентлигининг бугун шанба куни тарқатган хабарига кўра, Туркманистон президенти Қурбангули Бердимуҳаммедов Туркманистон Вазирлар маҳкамасининг йиғилишида 10 нафар ўринбосарини, 21 нафар вазир ва ширкатлар раисларини таништириш билан ўзининг янги давлатининг таркибини эълон қилди. Ушбу таркибда деярли олдинги олий мартабали мутасаддиларнинг бари ўз вазифаларида қолишди. Ушбу таркибга фақат президентнинг маданият ишлари бўйича ўринбосари киритилмаган холос. Қурбангули Бердимуҳаммедовнинг янги Вазирлар Маҳкамасида, Ташқи ишлар вазири, Мудофаа вазири, Миллий хавфсизлик кенгаши котиби, Қишлоқ хўжалиги вазири, Миллий хавфсизлик вазири, Адлия вазири, Бош прокурор ва Чегара қўшинлари бош қўмондони ўз лавозимларида қолишди. Туркманистон президенти сайлови 2017 йилнинг 12 феврал кунида 9 нафар номзод иштирокида ўтказилган эди. Сайлов натижасига кўра, Қурбангули Бердимуҳаммедов сайловчиларнинг 97,3 фоиз овози билан президент этиб қайта сайланди.