Қирғизистон миллий хавфсизлик хизматининг бир неча ходимлари героин билан қўлга олинди
март 08, 2017 14:40 Asia/Tashkent
Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитасининг бир неча ҳозирги ва собиқ ходимлари Бишкек шаҳрида героин гиёҳвандлик моддаси билан қўлга олинди. Бу ҳақда РИА «Новости» қўмитага асосан хабар бермоқда.
Кун.ўз сайтига кўра, «Давлат миллий хавфсизлик қўмитасининг ички хавфсизлик Хизмати ва Қирғизистон ИИВнинг қўшма тезкор ҳаракатлари натижасида Қирғизистон ДМХҚнинг собиқ ва ҳозирда ишлаётган бир неча ходимлари қўлга олинди. Ўтказилган тадбирлар натижасида тахминан 7,5 килограмм героин наркотик моддаси ноқонуний айланишдан олинди», - дея хабар қилишган маҳкамада.
Қўлга олинганлар Бишкек шаҳри ИИБнинг вақтинчалик сақлаш изоляторига олиб келинган.
Ёрлиқ