Қозоғистон давлати Афғонистонда хавфсизликни таъминлашни таъкидламоқда
БМТдаги Қозоғистонининг доим намояндаси Афғонистонда тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш ва бу мамлакатга иқтисодий ёрдамлар етказиб бериш зарурлигини таъкидлади.
Форс ахборот агентлигининг хабар беришича, БМТдаги Қозоғистоннинг доим вакили Кайрат Оморов Хавфсизлик кенгашнинг йиғилишида террористлар фаолиятини ошгани ва гиёҳванд моддалар ишлаб чиқарилиши ва контрабандасини кўпайганлиги сабаб Афғонистоннинг хавфсизлик вазиятини хавотирланарли эканлигига тўхталиб, бу нотинчликлар Марказий Осиё минтақаси учун ҳам хатарли оқибатларни келтириб чиқариши мумкин деб қўшимча қилди.
У ўз сўзларида Қозоғистон давлати Халқаро тизилмалари асосида Афғонистонда БМТнинг минтақавий офисини очилиши ва бу офисни ҳам Афғонистон ва минтақа мамлакатларига инсонпарварлик ва иқтисодий ёрдамлар етказиб бериш жараёнини назорат қилишини истайди деб аниқлик киритди.