Тожикистонда Наврўз байрами кенг нишонланди
(last modified Wed, 22 Mar 2017 11:39:20 GMT )
март 22, 2017 16:39 Asia/Tashkent
  • Тожикистонда Наврўз байрами кенг нишонланди
    Тожикистонда Наврўз байрами кенг нишонланди

Тожикистонда Наврўз байрами Турсундоза шаҳрида Тожикистон президенти Имомали Раҳмон иштирокида ўтказилди

Тожикистонда Наврўз байрами Турсундоза шаҳрида Тожикистон президенти Имомали Раҳмон иштирокида ўтказилди. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Наврўз байрамида анъанага кўра, мамлакат зиёлилари билан учрашув ўтказди. 

Президент зиёлилар олдида чиқиш қилар экан, қадимий Наврўз байрами, унга хос бўлган урф-одатлар ҳақида сўз юритди ҳамда тожик зиёлилари ушбу қадимий байрам тарғиботини кучайтиришига ишонч билдирди. Бу ҳақида Тожикистон президентининг матбуот хизмати хабар берди. 

"Зиёлилар қатлами, жамиятнинг фаол ва қудратли кучи сифатида миллий онг шаклланиши ва ўзликни англашда жуда муҳим роль ўйнаши, миллат ва давлат манфаатларини содиқ ва қатъий ҳимоя қилиши мумкин", - дея таъкидлади Тожикистон давлат раҳбари.

Эмомали Раҳмон зиёлилар вакиллари ёш авлоднинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаши кераклигини таъкидлади. 

Ёрлиқ