Россия ва Тожикистон терроризмга қарши қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказишади
Тожикистон Мудофаа вазирлиги келаси ҳафта Тожикистон ва Россия ҳарбий кучлари ҳамкорлигида терроризмга қарши янги ҳарбий машғулотларни ўтказилиши ҳақида хабар тарқатди.
Душанбе шаҳридан Форс ахборот агентлиги хабарига кўра, Тожикистон Мудофаа вазирлиги икки мамлакат ҳарбий кучлари 27-30 мартга қадар терроризмга қарши қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказишади деб эълон қилди.
Тожикистон Мудофаа вазирлиги матбуот марказининг хабар қилишича, бу мамлакатнинг Лоҳур, Сумбула, Мумирак, Ҳарб Майдон, Ҳалқа Ёр ва Фахробод полигонларида ўтказилиши кутилаётган ушбу қўшма ҳарбий машқларда ҳар икки мамлакатнинг 40 мингдан ортиқ ҳарбийлари қатнашишади.
Россия ва Тожикистон ҳарбий кучларининг қўшма ҳарбий манёврлари шундай бир ҳолда ўтказилиши кутилмоқдаки, Россия давлат масъуллари Афғонистон хусусан бу мамлакатнинг Тожикистон билан чегарадош минтақаларида ИШИД террорчилик гуруҳининг ҳузури борасида жиддий хавотирланиш билдиришмоқда.