Навбатдаги уриниш. Душанбега рейс албатта бўлади
-
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси 4 апрель куни Тошкентдан Душанбега биринчи рейсни амалга оширишни режалаштирмоқда. Компаниядаги ишончли манбанинг «Кун.uz»га маълум қилишича, парвозлар ҳафтада икки марта, сешанба ва шанба кунларида, A320 самолётларида амалга оширилади.
Сешанба куни Тошкентдан самолёт тонгги соат 7:20да учади. Айни вақтда чипталар сотувга чиққан.
Икки мамлакат ўртасидаги авиапарвозлар 1992 йилда, Тожикистонда фуқаролар уруши бошланганида тўхтаганди.
Ўтган йилнинг охирида томонлар авиапарвозларни тиклаши маълум бўлди.
2017 йилнинг 10 февраль куни Тожикистон пойтахти Душанбедан учган самолёт Тошкентга келиб қўнди. Бу 25 йил ичида Тожикистондан Ўзбекистонга келган биринчи самолёт бўлди.