Белорус ва Туркманистон алоқалари кенгаймоқда
Белорус ва Туркманистон президентлари ўзаро ҳамкорликларни кенгайтиришни таъкидлашди
Форс ахборот агентлигининг ёзишича, Туркманистон президенти Қурбонгули Бердимуҳаммадов пайшанба куни Ашхободда Белорус президенти Александр Лукашенко билан бўлган мулоқотда деди: Минск ва Ашхобод ўзаро алоқаларни янада кенгайтириш ва ривожлантириш учун етарли имкониятларга эга.
Белорус президенти ҳам мазкур мамлакатга қилган сафаридан мақсади ҳақида деди: Туркманистон Белоруснинг дўстидир ва бу икки мамлакат юксак савдо-иқтисодий муносабатлар ҳамда юқори имкониятларга эгадир.
Лукашенко, жумладан, илова этди: Ҳозирги вақтда мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлашнинг ҳажми 300 миллиондан кўпроқ долларни ташкил этади.Ушбу кўрсаткич мавжуд имкониятлар туфайли янада ошиши мумкин ва бу борада музокара қиламиз ва янги келишувларга эришамиз.