апрел 01, 2017 10:18 Asia/Tashkent
  • Тожикистон Маданият вазирлиги
    Тожикистон Маданият вазирлиги

Сўнгги вақтларда тожикистонлик божхона ходимлари мамлакатга кириб келаётган фуқаролардан форс тилида ёзилган китобларни олиб қўйишмоқда

ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Тожикистон Маданият вазирлиги махсус рухсатномасиз мамлакатга китоб олиб кириш ва республикадан китоб олиб чиқишни таъқиқлади, деб хабар қилди журналистларга Тожикистон Маданият вазирлиги тарихий ва маданий меросни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи Шерали Ходжаев.

"Олиб кирилаётган китоблар сонидан қатъий назар фуқаролар Маданият вазирлигидан махсус рухсатнома олишлари мажбурийдир. Адабиётнинг қаерда, қайси тилда ва ёзувда чоп этилганидан қатъий назар бу барча мамлакат ва барча китобларга тегишли", — деган Ходжаев.Вазирлик ходими, ушбу чекловлар мамлакатдан олиб чиқилаётган китоларга ҳам тегишли эканини айтган. РИА Новости хабарига кўра, сўнгги вақтларда Тожикистон божхона ходимлари мамлакатга кириб келаётган фуқаролардан форс (араб скриптида) тилида чоп этилган ўнлаб адабиётларни мусодара қилишгани қўшимча қилинган.

Ёрлиқ