Эрон армиясининг Содиқ ваъда 4 амалиётларинг янги тўлқини минатқа ОАВларида ёритилди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i98928-Эрон_армиясининг_Содиқ_ваъда_4_амалиётларинг_янги_тўлқини_минатқа_ОАВларида_ёритилди
Минтақа ОАВлари Эроннинг сионистик режим ва минтақадаги АҚШ базаларига қарши дрон ва ракета ҳужумларидан иборат амалиётларининг янги тўлқини кенг ёритдилар.
(last modified 2026-03-09T11:05:45+00:00 )
март 09, 2026 15:48 Asia/Tashkent
  • Эрон армиясининг Содиқ ваъда 4 амалиётларинг янги тўлқини минатқа ОАВларида ёритилди
    Эрон армиясининг Содиқ ваъда 4 амалиётларинг янги тўлқини минатқа ОАВларида ёритилди

Минтақа ОАВлари Эроннинг сионистик режим ва минтақадаги АҚШ базаларига қарши дрон ва ракета ҳужумларидан иборат амалиётларининг янги тўлқини кенг ёритдилар.

Порс тудей сайтининг хабар қилишича, минтақа ОАВлари  бу амалиётлар  Эронда янги Ислом Инқилоби олий раҳбарини сайланганининг бир неча соатидан кейин амалга оширилганига ишора қилдилар.

Фаластин манбалари, жумладан  Фаластин-алон  сионистик шаҳарчаларда яшайдиганларга таяниб, бугун эрта тонгда ишғол этилган ерларда яшайдиганлар Эронга қарши бошланган урушдан бери энг қийин ва хавотирланарли кечани бошдан ўтказганини маълум қилди.

Шу билан бирга, сионистик режим ОАВлари ҳам  Эрон ҳужумларидан кейин Тел-авив атрофида электр энергияни бутунлай учирилганини хабар қилиб  Тел-авив атоф -теварагидаги бир нечта ҳудудлар Эрн ракеталарининг билвосита ҳужумига учраганини тасдиқладилар.

Ироқнинг ЭН ТВ телеканали ҳам  Ироқ, Қатар ва Кувайт ҳудудларидаги АҚШ ҳарбий базаларида кетма кет портлашлар юзага келганини маълум қилди.

Мазкур хабарга биноан,  Бағдод, Доха ва Кувайтдаги АҚШ ҳарбий базалари  Эроннинг ракета ва дрон ҳужумларига учраган.

Қатарнинг Ал-Жазира телеканали ҳам  Қатар пойтахти Доха шаҳри осмонида кетма кет портлашлар овози эшитилганини эълон қилди.

Шунингдек  Ал-Арабия телеканали ҳам  ракеталарни олдини олиш сабабидан Доха осмонида портлашлар юз берганини таъкидади.

Англиянинг Экономист журнали ҳам  ўз таҳлилида  Эрон ракета ҳужумларининг аниқлиги ва кенглигига тўхталиб,  Эрон ракета ҳужумларининг аниқлиги  ва унинг қудрати  Вашингтон ва Тел-авив етакчиларини ғафлатга қолдирмоқда, деб ёзди.