Нурсултон Назарбоев расмий Озарбайжонга ташриф буюрди
(last modified Wed, 05 Apr 2017 07:13:08 GMT )
апрел 05, 2017 12:13 Asia/Tashkent

Куни кеча Нурсултон Назарбоев расмий сафар билан Озарбайжонга ташриф буюрди.

Нурсултон Назарбоевни Баку шаҳри аэропортида Озарбойжон республикаси бош вазири муовини Ёқуб Аюбов, ташқи ишлар вазири ўринбосари Халиф Халифов ва бошқа айрим давлат масъуллари илиқ кутиб олдилар. Айтиш керакки Нурсултон Назарбоевнинг сафари ўтган йилнинг октярбрида амалга оширилиши кутилганди, аммо уybyu касаллиги туфайли бу сафар апрелга қолдирилди.

Душанба куни 3 апрель шунингдек Баку шаҳрида Қозоғистон президенти озарбойжонлик касбдоши Илҳом Алиев билан учрашиб, мулоқот ўткзади.

Томонлар  турли соҳалар,хусусан сиёсий ва иқтисодий тармоқларда икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни янада кенгайтириш масалаларни муҳокама қилдилар. Ўтказилган расмий йиғилишда икки мамлакат президентлари   кўптомонлама ҳамкорликларини янада ривожлантириш йўналишида ўзаро муносабатларини кенгайтириш истиқболлари юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

Ҳақиқат шудирки, Қозоғистон давлати илгаригидек   энергетика маҳсулотларини Осиё ва Европа бозорларига чиқариш  учун янги йўлни излаб топиш пайидадир. Осиёда эса энергетика заминасидаги Қозоғистон ва Хитой ўртасида давом этаётган ҳамкорликлар Қозоғистон энергетикасини Осиё шарқидаги бозорларга экспорт этилиши мавжуд  бўшлиқларни кўринарли даражада тўлдириб, бу соҳада Остона давлатига йўлни текислаб берган. Аммо Остона давлати раҳбарлари  илгаригидек  Европадаги энергетика бозорлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда  энергетика маҳсулотларини ушбу бозорларга етказишга қизиқиш билидиршмоқда. Шу сабабдан  Озарбойжон республикаси ҳудудлари орқали Европа бозорларига чиқиш ва ушбу мақсадларини амалга ошириш масаласини Қозоғистон давлати назарга тутган вариантларидан бири десак хато бўлмайди.

 Каспий денгизи доирасидаги энергетикани Европага транзит қилиш  маҳаллига айланишига Баку давлатининг қизиқиш билдираётгани билан бирга , энергетика соҳасида сезадиган ўз  эҳтиёжларини ўта арзон нарх билан таъминлаш  пайида бўлган Ғарб давлатлари ва уларнинг айрим копмпанияларнинг ташаббуслари ва лоиҳалари чорчубасида  Каспий денгизи зоннасидаги энергетикани Европага етказиб бериш масаласи, Баку ва Остона давлатларининг ўзаро ҳамкорликларини янда кенгайтириш қарорига келишининг сабабларидандир.

 Бошқа таъбир билан айтганда  Қозоғистон ва Озарбойжон республикаси  Ғарб мамлакатларига ўз энергетикасини транзит қилиш ва  энергетика арсасида фаол бўлган нефт картеллари ва компаниялари сармояларини жалб этишга ҳаракат қилишмоқда. Хусусан  Европадан маҳсулотларини импорт қилиш учун йўлниочиб бериш ҳамда  икки мамлакат ўртасида товар айрибошлаш ва иқтисодий ҳамкорликлар даражасини янада ошириш, Остона ва Баку давлатларини ўзаро ҳамкорликларини ривожантиришга алоҳида эътбибор қаратаётганлигининг далилларидан ҳисобланади.

Қозоғистон давлатининг Баку- Тблиси ва Қорс темир йўлидан фойдаланишга қизиқиш билдираётгани ва  буюк ипак йўли каби иқтисодий йўналиш сифатида "Каспий денгизи" номли лойиҳадан фойдаланишга имкони борлигини ҳам айни шу нуқтаи назар билан таҳлил этиш мумкин.

 Каспий денгизига тегишли лойиҳада икки мамлакатнинг фаол қатнашаётганидан қатъи назар, Қозоғистон ва Озарбойжон республикаси раҳбарларини ўзаро ҳамкорликларини янада кенгайтиришга ундаётган масала ҳам  томонларни энергетика соҳасида фаол бўлган ғарб компаниялари билан ҳамкорлик қилишлари ҳамда  халқаро бозорларида нефт ва газ савдо- тижоратига сармоя киритиш учун бир бирларининг тажрибалариданн фойдаланишга ҳаракат қилишларидир

Бошқа томондан  Баку ва Остона давлатларининг сиёсий арсадаги ҳамкорликлари доирасида  Баку давлатини  Қозоғистон билан ўзаро алоқаларни кенгайтириш учун  назарга тутган мақсадларига ҳам ишора қилиш мумкин.

 Озарбойжон республикасини Тоғли Қорабоғ минтақасида Арманистон  ва Озарбойжон ўртасидаги қарамақаршийликлар ва кескинликларни авж олиши ортидан  ушбу муаммоларга ечим топиш учун Остона давлатининг потенсиаллари ва воситачилигидан фойдаланишга ҳаракат қилаётгани сир эмас.

 Бир томондан айрим халқаро масалаларни ҳал этишда Остона давлатининг роли  ва  бошқа томондан Қорабоғ муаммоларида Москва давлатини ошкора ва яширин тарзда Арманистонни қўллаб қувватлаши, Баку давлатини Остона билан ҳамкорликларини янада ривожлантиришга ҳаракат қилаётганлигининг бошқа даллиларидан бўлиши мумкин. Албатта ушбу мавзу Қозоғистон раҳбари эътиборидан четда қолмайди. Зеро Қорабоғ муаммоларига ечим топиш учун халқаро воситачилар  муваффақиятсизликка дучор бўлган.  Остона илгаригидек  минтақавий ва халқаро муаммоларга ечим топишга ҳаракат қилиши ва воситачилик қилиши билан халқаро миқёсида ўз рейтингини янада оширишни мақсад қилган.

             

Ёрлиқ