ИШИДга қўшилган Қозоғистонликлар фуқароликдан маҳрум бўлади
Қозоғистон президентининг ИШИДга қўшилган Қозоғистонликларни фуқароликдан маҳрум қилиш ҳақидаги таҳдидлари
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.
Бугунги суҳбатимиз "Қозоғистон президентининг ИШИДга қўшилган Қозоғистонликларни фуқароликдан маҳрум қилиш ҳақидаги таҳдидлари”га доир мавзуга бағишланади.
Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг баёнот беришича, ИШИД террорчилик гуруҳининг сафига қўшилган қозоғистонликлар мамлакат фуқаролигидан маҳрум қилинади. «Қозоғистон қонунчилигига кўра, агар мамлакатимиз фуқароси қандайдир экстремистик ташкилот сафига кирган бўлса, у ватанига қайтиб кира олмайди. У ўз-ўзидан фуқаролигини йўқотади. Бу мажбурий чорадир», — деди Назарбоев.
Унинг сўзларига кўра, айни вақтда ИШИД террорчилик гуруҳи таркибида 500–600 нафар қозоғистонлик бор, собиқ Иттифоқдан 5 мингга яқин фуқаро террорчи гуруҳ таркибида. «Биз ИШИД сафида бўлиб қайтганлар билан профилактика ишларини олиб боришга уриндик. Аммо, бу натижа бермади. Шу боисдан ҳам, уларга ватанларига қайтиш имкониятини ёпишга қарор қилинди», — деб қўшимча қилган Қозоғистон президенти. Нурсултон Назарбоевнинг Қозоғистон фуқароларининг ИШИД террорчилик гуруҳига қўшилаётганлиги ҳақидаги баёноти шундан дарак берадики, ушбу мамлакат фуқаролари ИШИД каби террорчилик гуруҳларига аъзо бўлаётганларнинг биринчи сафида туради. Қозоғистон диний ишлар ва фуқаролик жамияти вазирлиги томонидан нашр этилган статистика маълумотларига кўра, ўтган йилда 17 минг нафар мамлакат фуқароси Салафийлик оқимига қўшилган.
Тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, Салафийлик ҳаракати яъни Ваҳҳобийлик ғояларини тарғиб қиладиган оқимга эргашувчилар Ҳанафийлик мазҳабининг ақидаларига ва тамойилларига қарши экан. Шубҳасизки, ушбу эътиқодлар ва ақидалар Қозоғистон халқининг маданиятига бегона ва хатарли ҳисобланади. Ваҳҳобийлар ўзлари ўйлаб топган мазҳабий ва диний тарғибот фаолиятларидан ташқари турли соҳаларда жумладан сиёсий ва ижтимоий йўналишда ҳам кенг қамровли фаолиятларни олиб боради. Айни пайтда, ушбу янги пайдо бўлган фирқанинг хомийлари террорчилик амалиётларидан хавотирланишмайди ва қўрқишмайди. Дарвоқеъ, Ал-Қоида ва ИШИД террорчилик гуруҳини Саудия арабистонининг ваҳобийлик ҳарбий ўйинлари дея талқин қилинади. Ушбу террорчилик гуруҳи Сурия, Ироқ, Ливан ва Европанинг кўплаб мамлакатларидан ташқари, Россия, Ўрта Осиё республикаларида ва Кавказ минтақаларида ҳам террорчилик ҳаракатларини амалга ошириб келади. Бошқа ибора билан айтганда, худкушлик фаолиятларидан ташқари ваҳҳобийлик оқимининг хомийлари минтақа мамлакатларида террорчилик ҳаракатларини ҳам ташкил этишади.
Шубҳасизки, ушбу террорчилик фаолиятлари ҳамма мамлакатлар учун жумладан Қозоғистон учун хатарли ҳисобланади хусусан Ўрта Осиё республикаларида нотинчлик муҳити юзага келади. Ваҳҳобийлик оқими ва унинг ҳарбий ўйинлари яъни ал-Қоида ва ИШИД террорчилик гуруҳи Форс кўрфазидаги айрим реакцион араб давлатлари томонидан хусусан Саудия арабистони подшоҳлиги томонидан тарғибот ва ташвиқот қилинади ва молиявий таъминланади. Шу боис, ушбу ваҳҳобийлик оқимининг Қозоғистонга кириб олиши ва унинг таъсири ушбу мамлакатда кўплаб муаммоларни келтириб чиқарди. Шулардан келиб чиқиб, ушбу оқимнинг хомийлари ИШИД террорчилик гуруҳига аъзо бўлган Қозоғистонлик фуқароларни яккаланиб қолишини ва ушбу йўлдан қайтмаслигини олдини олиш учун ўзининг бор куч имкониятини ишга солади. Умуман олганда шуни айтиш жоизки, Қозоғистон президентининг охирги превентив баёнотига қарамай, ушбу мамлакатнинг ички қонунлари бегона оқимларга қўшилганларнинг фуқароликдан маҳрум қилиши, террорчилик хомийларига ва экстремистик гуруҳларга аъзо бўлганларга қарши асосий монеълик ҳисобланмайди. Қозоғистоннинг ички қонунларига асосан, фуқароликдан маҳрум бўлган қозоғистонликлар фақат ўзларининг фуқароликларини юқотади холос. Ҳолбуки, уларнинг Қозоғистонда яшаш ҳуқуқлари чекланмайди. Бундай ҳолат эса, террорчилик гуруҳига аъзо бўлган қозоғистонликлар ва уларнинг хомийларига далда ва ташвиқ бўлади.
Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.