Тожикистонда Марказий Осиё қимматли қоғозлар биржа фондининг биринчи савдоси бўлиб ўтди
(last modified Sat, 15 Apr 2017 12:07:01 GMT )
апрел 15, 2017 17:07 Asia/Tashkent
  • Тожикистонда Марказий Осиё қимматли қоғозлар биржа фондининг биринчи савдоси бўлиб ўтди
    Тожикистонда Марказий Осиё қимматли қоғозлар биржа фондининг биринчи савдоси бўлиб ўтди

Душанбе шаҳрида Марказий Осиё қимматли қоғозлар биржа фонди иш кунининг биринчи соатида ушбу шаҳардаги Исхата банкининг 145 минг доллар миқдоридаги облигацияси сотилди

Марказий Осиё қимматли қоғозлар биржа фондининг илк савдоси Тожикистонда амалга оширилди. Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, бугун шанба куни Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Марказий Осиё қимматли қоғозлар биржа фонди иш кунининг биринчи соатида ушбу шаҳардаги Исхата банкининг 145 минг доллар миқдоридаги облигацияси сотилди. Марказий Осиё қимматли қоғозлар биржа маркази раиси Алишер Ширназаровга кўра, Исхата банкининг акция қоғози 15 минг долларга ва йилига 22 фоиз ҳисоби билан сотилди. Тожикистон миллий банки раисининг ўринбосари Лола Салимова Биржа марказида қимматли қоғозлар савдосининг очилиш маросимида сўзга чиқиб шундай айтдики, ушбу шароит ва янги вазият Тожикистонга янада кўпроқ инвестицияни жалб қилишга туртки беради. Ушбу биржа фонди Душанбе шаҳрида жойлашган. 

Ёрлиқ