ШҲТга Эронни қабул қилиш бобида Қозоғистоннинг таъкиди
(last modified Fri, 21 Apr 2017 12:41:42 GMT )
апрел 21, 2017 17:41 Asia/Tashkent
  • ШҲТга Эронни қабул қилиш бобида Қозоғистоннинг таъкиди

ШҲТга Эронни аъзо этиш баҳслари

Қозоғистон Ташқи ишлар вазири ШҲТга Эроннинг аъзо бўлиш таклифини тасдиқлаш учун Қозоғистон тайёр эканлигини эълон қилди.

Ирна ахборот агентлигининг хабар беришича, жума куни Остонада барпо этилган ШҲТга аъзо давлатлар вазирларининг йиғилишда Қозоғистон Ташқи ишлар вазири Ғайрат Абдураҳмонов  ушбу ташкилотга Эроннинг аъзо бўлиш таклифини ШҲТга аъзо бошқа давлатлар ҳам тасдиқлашларига умид билдирди.

Эрон эндиликда ШҲТга аъзолик бўйича барча мезонларга жавоб беради. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Остонада Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ТИВ раҳбарлари Кенгаши мажлиси якуни бўйича маълум қилди.

"ШҲТга аъзолик учун навбатда кейинги давлат – Эрон, у БМТ Хавфсизлик Кенгаши линияси бўйича санкциялар билан алоқадор масалаларни ҳал этди, - деган вазир. – Эндиликда у ШҲТга аъзо бўлиш учун барча мезонларга тўла жавоб беради. Остонада июнь ойидаги ШҲТ йиғилиши вақтида давлат раҳбарлари Эронни тўлақонли аъзо сифатида қўшиш жараёнини бошлаш ҳақидаги масалани кўриб чиқишлари мумкин".