Қирғизистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлари икки давлат ҳамкорликларини кенгайтиришни таъкидладилар
Туркманистон ва Қирғизистон ташқи ишлар вазирлари иккитомонлама ҳамкорликларини янада ошириш учун саъй -ҳаракатларини кучайтириш зарурлигини таъкидлашди.
Форс ахборот агентлиги хабарига кўра, Қирғизистон ташқи ишлар вазири Ардалон Абдулдоев ва Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мардов Бишкекда бўлиб ўтган кечанги учрашувида Халқаро ва минтақавий ташкилотлар чорчубасида икки давлат ўртасидаги иқтисодий, савдо- тижорат, энергетика, товар айрибошлаш, туризм ва маданий ҳамкорликларини ривожлантириш юзасидан фикр алмашдилар.
Икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари бу соҳаларда ҳамкорликларини кенгайтириш учун айрим дастурлар хусусан икки мамлакат масъулларидан ташкил топган делегацияларни икки мамлакатга сафарбар этилишини таъкидлашди