Назарбоев Қозоғистонда парвозлар хавфсизлигини кучайтириш бўйича қонунни имзолади
(last modified Fri, 12 May 2017 10:15:55 GMT )
май 12, 2017 15:15 Asia/Tashkent
  • Назарбоев Қозоғистонда парвозлар хавфсизлигини кучайтириш бўйича қонунни имзолади

Қозоғистонда парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бобида қонун имзоланди

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев "Қозоғистон республикасининг ҳаво кенгликларидан фойдаланиш ва авиация фаолиятига доир айрим қонунчилик актларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонунни имзолади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

Янги қонун "ҳаво кенгликларидан фойдаланиш ҳамда авиация фаолияти билан боғлиқ миллий қонунчиликни Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти стандартлари билан мувофиқлаштириш, парвозлар хавфсизлигини ошириш ва авиация фаолиятини бошқариш самарадорлигини ошириш"га қаратилган. 

Қонун ҳаво кенглигидан фойдаланиш ва авиация фаолияти соҳасида назорат ҳамда текширувни кучайтириш, парвозларнинг юқори хавфсизлигини таъминлашни кўзда тутади. 

Ҳужжатда, шунингдек, фуқаро авиацияси бўйича давлат органининг соҳага нотижорат ташкилотларини жалб этиш, уларни рўйхатдан ўтказиш борасида ваколатларига аниқлик киритилган ва тўлдирилган.