Бишкекда МДҲ мамлакатлари хавфсизлик ва махсус хизматлари раҳбарлари кенгашининг йиғилиши
Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатларининг хавфсизлик ва махсус хизматлари раҳбарлари кенгашининг 42-йиғилиши бўлиб ўтди
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алайкум, қадрли тингловчилар.
Таҳлилий эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этаман.
Бугунги суҳбатимиз “Бишкекда бўлиб ўтган МДҲ мамлакатлари хавфсизлик ва махсус хизматлари раҳбарлари кенгашининг йиғилиши”га доир мавзуга бағишланади.
Эшиттиришимизни охиригача бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз.
Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатларининг хавфсизлик ва махсус хизматлари раҳбарлари кенгашининг 42-йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда МДҲ давлатлари махсус хизматларининг терроризмга ва трансчегаравий уюшган жиноятчиликка қарши кураш борасидаги ҳамкорлигини такомиллаштиришга асосий эътибор қаратилди. Йиғилиш қатнашчилари Сурия ва Ироқдаги жангларда иштирок этиш учун кетган МДҲ фуқаролари, уларнинг ўз юртларига қайтиши, Ҳамдўстлик давлатлари махсус хизматлари ҳамкорлигидаги аксилчоралар ҳақидаги масалаларни кўриб чиқишди. Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар раҳбарлари ўртасида айрим қарашлар ва нуқтаи назарларда ихтилоф бўлсада, лекин Бишкек йиғилиши ва шунга ўхшаш йиғилишлар муҳим аҳамият касб этади. Хусусан, Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо бўлган мамлакатларнинг айрим алданган фуқароларининг фаолиятлари айниқса Ўрта Осиё республикалари фуқароларининг Сурия ва Ироқдаги ҳаракатлари ушбу кенг минтақага ҳамда диний экстремизм ва терроризм шум балосининг юзага келишига олиб келди. Айни пайтда, Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо бўлган мамлакатларнинг базилари терроризм ва экстремизм сингари муаммоларга йўлиққан.
Булардан ташқари, ИШИД террорчилик гуруҳи аъзоларининг Сурия ва Ироқдан ўз юртларига қайтишларига доир мавзу шунингдек, ушбу жамиятнинг Афғонистон билан қўшни эканлиги ҳамда Афғонистонда ИШИД террорчилик гуруҳининг янада кучайиб кетаётгани муҳокама қилинишига туртки бермоқда. МДҲ мамлакатлари хавфсизлик ва махсус хизматлари раҳбарлари кенгашида сўзга чиққан Россия ФСБ директори Бортниковнинг айтишига қараганда, "ИШИД террорчилик гуруҳи"га жиддий талофатлар етказилишига қарамасдан, террорчилар ўзгарувчан маҳаллий муҳитга яхши мослашиб, ўз кучларини жуда тезлик билан тиклаб олишмоқда. Унинг сўзларига кўра, "ИШИД террорчилик гуруҳи" жуда фаол тарғибот компаниясини амалга оширмоқда. Улар ўзларининг ушбу фаолиятида замонавий ахборот ва алоқа воситаларидан кенг фойдаланишмоқда. Диний ва ижтимоий йўналишларда одамларга таъсир ўтказиб, ўз сафларига жамиятнинг турли қатламларидан одамларни жалб қилишмоқда, энг муҳими уларни кўпчилигини ёшлар ташкил этади.
"Бутун жаҳон экспертларнинг таҳлилига кўра, экстремистик ва террорчилик уюшмалар фаолиятида иштирок этишга тайёр бўлган кўплаб одамлар "ИШИД террорчилик гуруҳи" таъсирига тушмоқда. Уларнинг ичида МДҲ мамлакатлари фуқаролари ҳам бор. Жиноятчилар ижтимойи тармоқдаги турли гуруҳлар орқали фаол тарғибот ишларини амалга оширмоқдалар. Муҳожирлар ва мигрант ишчилар сифатида террорчилар МДҲ мамлакатларига кириб келишмоқда. У ерда маҳаллий атроф-муҳитга мослашиб, махфий террорчилик гуруҳларини ташкил қилмоқдалар. Буларнинг барчаси МДҲ давлатлари хавфсизлигига жиддий раҳна солмоқда. Унга кўра, МДҲ мамлакатлари хавфсизлик ва махсус хизматлари томонидан ҳалқаро террорчилик гуруҳ етакчиларининг режалари ҳақида олдиндан маълумот келиб тушиш ташкил этилган. Ушбу мамлакатлар махсус хизматларининг ўзаро ҳамкорлиги самарали натижалар берияпти. Ушбу муштарак муаммолардан келиб чиқиб, МДҲ мамлакатларининг хавфсизлик йўналишида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш хусусан Россия билан ушбу ҳамкорликларни қўллаб-қувватлашга тўғри келмоқда. Ушбу шароитдан келиб чиқиб, Кремл раҳбарлари ушбу вазиятдан фойдаланиб ва Ғарбнинг Марказий Осиё республикалари билан хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликлари доирасидаги имкониятларини энг паст даражага тушириш мақсади билан, анъанавий хавфсизлик муносабатларини мустаҳкамлаш учун ишончли восита сифатида ҳаракат қилишади.
Дарвоқеъ, Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо мамлакатларнинг айрим раҳбарлари Ғарбга мойил бўлиб, Ғарб билан ва ҳатто НАТО ҳарбий ташкилоти билан яқинлашиш мақсадида ўзининг барча имкониятларини ишга солади. Ушбу қарашларга ва мойилликларга эга бўлган мамлакатларнинг фикрича, мустақилликдан олдин Шарқ ва Россия билан 70 йилдан кўпроқ вақт давомида яқинлашув тажрибасини бошдан ўтказишди. Шунинг учун бундан кейин Ғарб билан яқинлашиш ҳаракатларини кун тартибига олиш керак. Шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки, Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар иттифоқи собиқ Совет иттифоқи тарқалганидан кейин шаклланди. Ушбу иттифоқни таъсис этиш протоколи 1991 йилнинг 21-декабр кунида Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида Россия федерацияси, Белоруссия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, Озарбайжон, Арманистон, Молдавия ва Украина республикалари президентлари томонидан имзоланди.
Ўтган бир неча йиллар давомида юз берган турли воқеалар Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо мамлакатларнинг айримлари Ғарбга яъни Россияга қарши бўлган нуқтада мойил бўлишига олиб келди. Мисол қилиб Украина ва Грузияни келтириш мумкин. Ушбу иккала давлат Олмаота шартномасини имзолашига қарамай, МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорликларни давом эттиришмоқчи эмас. Шунингдек, Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо мамлакатларнинг базилари ҳам Ғарб билан яқинлашиш ҳаракатларини сақлаб қолиш билан, Россия билан ҳамда Москвага қарашли бўлган ташкилот ва иттифоқлар билан ҳамкорлик қилишни давом эттирмоқда. Молдавий ва Озарбайжон республикаларини ушбу мамлакатлар жумласидан деб талқин этиш мумкин. Шуларга қарамай, диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш мақсадида МДҲ мамлакатларининг ўзаро яқинлашуви ва ҳамкорликлари янада мустаҳкамланишига шубҳа йўқ. Дарҳақиқат, МДҲ мамлакатларининг барчаси ўхшаш муаммоларга дучор бўлишганки, ушбу муаммоларнинг ечимини топиш учун фақат ушбу давлатларнинг бир бирига янада яқинлашуви талаб этилади.
Муҳтарам тингловчилар, " Таҳлилий эшиттиришга" ажратилган вақт ўз ниҳоясига етди. Дастурларимиз давом этади. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, меҳрибон ва раҳимли аллоҳ паноҳида қолинг.