июн 06, 2017 17:01 Asia/Tashkent
  • " Душанбе антитеррор -2017"

Тожикистонда " Душанбе антитеррор-2017" номли МДҲ мамлакталарининг терроризмга қарши навбатдаги ҳарбий машғулотлари ўз ниҳоясига етди.

ИРНА тарқатган хабарига кўра,  Тожикистон ҳудудларида ўтказилган бу  ҳарбий манёвр жараёнида  тахминий террористлар позициялари "Ураган" ракета ситемаси билан нишонга олинди.

Бу ҳарбий машғулотларда Россия армияси  илк марта бу мамлакат ташқарисида "Искандар-М" русумли ракета комплексини синовдан ўтказди.

Тожикистон миллий хавфсизлик қўмитаси раиси Сайидмўъмин Ятимов ҳам МДҲ давлатларига қарши террористларнинг ҳар қнадай таҳдидлари қаршисида Тожикистоннинг муҳим позицияга эга бўлганини таъкидлади.

Сайидмўъмин Ятимов ўз сўзларида  террорчилик гуруҳларни фаоллашгани, Афғонистондаги нотинчликлар, хусусан бу мамлакат шимолидаги вазият шунингдек ИШИД террорчиларини Афғонистонга киришлари кўп хавотирларга сабаб бўлаётганлигини алоҳида қайд этди.

Ёрлиқ