Қозоғистонда ШҲТга аъзо мамлакатлар мудофаа вазирларининг йиғилиши ўтказилди
(last modified Thu, 08 Jun 2017 13:33:56 GMT )
июн 08, 2017 18:33 Asia/Tashkent
  • ШҲТга аъзо мамлакатлар мудофаа вазирлари
    ШҲТга аъзо мамлакатлар мудофаа вазирлари

Қозоғистон Мудофаа вазирлиги бу мамлакат пойтахти Остона шаҳрида ШҲТга аъзо мамлакатлар мудофаа вазирларининг йиғилишини ўтказилгани ҳақида хабар берди.

Форс ахборот агентлиги хабарига кўра, кеча  Остона шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар мудофаа вазирларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб  ўтди.

 Бу йиғилишда Қозоғистон, Хитой,  Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон мудофаа вазирлари, ШҲТ бош котиби ва бу ташкилотнинг  аксилтеррор тузилмаси раҳбари қатнашдилар.

Йиғилиш қатнашувичлари халқаро ва минтақавий мавзуларга тегишли масалаларни муҳокама қилишди. Улар шунингдек  ўтган бир йил мобайнида ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирликлари ўртасидаги ҳамкорликларда ҳосил бўлган натижалар юзасидан фикр алмашдилар.

 

Ёрлиқ