Алмазбек Атамбаев Россияга давлат ташрифини амалга оширади
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Россияга давлат ташрифини амалга оширади.
Бу ҳақда бугун ўтказилган брифинг чоғида президент аппаратининг ташқи сиёсат бўйича бўлими раҳбари Ойзода Субакожоева маълум қилган. Бу ҳақда кун.ўз сайти хабар берган.
Унинг сўзларига кўра, Россия президенти таклифига кўра, Алмазбек Атамбаев 19 июнда 24 июнга қадар ушбу мамлакатда бўлади. Ташриф икки мамлакат муносабатлари йўлга қўйилганининг 25 йиллиги муносабати билан ташкиллаштирилган. Ушбу ташриф икки мамлакат алоқаларини мустаҳкамлашда муҳим ва стратегик аҳамиятга эга бўлиши кутилмоқда.
Ташриф доирасида Алмазбек Атамбаев Россия президенти Владимир Путин ҳамда Россия ҳукумати раҳбари Дмитрий Медведев билан учрашиши режалаштирган. Шунингдек, у Россия илмий доиралари ва Россия ҳудудидаги ватандошларимиз билан учрашади.
«Ташрифнинг асосий воқеаси Россияда Қирғизистон маданий маркази очилиши бўлади. 20 июнь куни кечқурун Кремль саройида Қирғизистон санъат усталари оқшоми ўтказилади. Маданият куни доирасида Қирғизистон халқ-амалий санъати намуналари ва қирғизистонлик режиссёрлар томонидан ишланган фильмлар намойиш этилади. Миграция, Соғлиқни сақлаш, статистика ва молия соҳаларида ҳужжатлар имзоланади», — деган Ойзода Субакожоева.
Шунингдек, икки давлат раҳбарлари ўзаро иттифоқ ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича декларацияга имзо чекишади.