Қозоғистон, Грузия ва Озарбойжон республикаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида англашув меморандум имзоланди
Кеча Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Озарбойжон республикаси, Қозоғистон ва Грузиянинг темир йўл ва портлар раислари Каспий денгизи шарқидан ғарбига коридорни қайта тиклашга оид ҳамкорлик қилиш тўғрисида англашув меморундум имзоладилар.
Эрон телерадиокомпанияси хабари кўра, бу англашув меморандум Қозоғистоннинг ЭКСПО-2017 кўргазмаси доирасида Каспий денгизи орқали Хитой бозорларидан Европа бозорларига чиқиш йўлларини қайта тиклаш мақсадида имзоланган.
Айтиш керакки шу йилнинг 11 июнь Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида "ЭКСПО-2017" халқаро кўргазма иш бошлади ва сентябрь ойига қадар яъни 90 кун давом этиши кутилмоқда.
Бу кўргазмада 150 мамлакат ва 20 халқаро ташкилотлар ўз маҳсулотларини намойшга қўйган.