Қирғизистон президент сайловига номзодлар кўрсатилмоқда
(last modified Mon, 19 Jun 2017 12:31:43 GMT )
июн 19, 2017 17:31 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон президент сайловига номзодлар кўрсатилмоқда
    Қирғизистон президент сайловига номзодлар кўрсатилмоқда

Қирғизистон президенти лавозимига илк номзод Қирғизистон марказий сайлов комиссиясига ҳужжатларни топширди

Қирғизистон президенти лавозимига илк номзод Қирғизистон марказий сайлов комиссиясига ҳужжатларни топширди. Бу ҳақда 24.kg ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, ҳужжатларни топширган илк номзод "Лига – Антикризис" жамоатчилик бирлашмаси раиси, Жалолобод вилояти Бозор-Қўрғон туманида яшовчи Назарбек Нишонов бўлди. У аввал Қирғизистон ватанпарварлик партияси етакчиси бўлган.

Нишонов муваққат ҳукуматни танқид қилиш ва 2012 йил декабрда "тоза мухолиф кучлар" деб аталувчи халқ-ватанпарварлик инқилобий ҳаракатини яратгани билан маълум. Таъкидланишича, ҳаракат бирорта фаол иш олиб бормаган. 

2007 йилда Қирғизистон ички ишлар вазирлиги Нишонов ўта йирик миқдордаги маблағларни ўғирлагани учун қидирувда бўлганини маълум қилган.  

Қирғизистон президенти лавозими учун номзод сифатида рўйхатдан ўтиш учун даъвогарлар ўзларини қўллаб-қувватловчи 30 мингта имзо тўплашлари ва бир миллион қирғиз соми миқдорида гаров пули киритишлари керак.   

Ёрлиқ