Қирғизистон Россиянинг ҳарбий ҳузур топишини ҳимоят этади
Бишкек давлатининг раҳбарлари Қирғизистонда Россиянинг ҳарбий ҳузур топишини ҳимоят этишмоқда.
Форс ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Бишкекда Россия федерация кенгашининг раиси Валентина Матвиенко билан учрашганида ушбу ўлкада Россия ҳарбий базаси фаолиятининг давом этишини ҳимоят этди. Унинг айтишича, ҳозирги кунда нафақат Қирғизистон ер-ҳудудларида Россия ҳарбий базасини ёпиш учун далил мавжуд эмас, балки бу база минтақада тинчликни мустаҳкамлаш учун кўмак беради.
Қирғизистон президенти изҳоротини Марказий Осиёда, айниқса Америка билан рақобат қилиш учун Россия мувафаққиятли ҳаракатининг нишонаси деб билиш мумкин. Марказий Осиё, айниқча Қирғизистонда ҳарбий ҳузур топиш учун Америка ва Россиянинг рақобат қилиши Америка томонидан Афғонистонни ишғол этилишидан кейин янада шиддат билан куч олди. Америка Афғонистонга ҳарбий тажҳизотларни юбориш ва қуллаб-қувватлаш баҳонаси билан Марказий Осиё республикалари ва Кавказда, жумладан Қирғизистонда ҳарбий базаларни ўз ихтиёрига олиш учун сайъ-ҳаракат қилди. Шу сабабдан Америка Манас ҳаво базасини 2001 йил декабр ойида Қирғизистон давлатидан ижарага олди. Америка бу базани Нато ташкилотининг кучларини Афғонистонга жўнатиш мақсади билан Бишкек аэропортида транзит марказини ташкил этиш унвонида фойдаланди.
Манас ҳаво базасини ижара этиш тарихининг охирга етиши 2014 йил деб эълон қилинди. Бу келишув Вашингтон ва Бишкек давлати расмийлари томонидан имзоланган муддат эди ва 2014 йили хорижий ҳарбийлар Афғонистонни тарк этишлари лозим эди. Милодий 2014 йилдан бошлаб Қирғизистон давлати Америкага Манас ҳаво базасининг ижарасини узайтиришни рад этди. Келишув ўз охирига етишидан олдин Қирғизистон оммавий ахборот воситалари Қирғизистон раҳбарлари нақлига таяниб, турли хабарларни нашр этиш билан Манас базасида Американинг транспартировка қилиш маркази ижарага бериш шартномасини узайтириш билан мухолифат қилиш учун ҳокимиятнинг мақсадлари ҳақида хабар тарқатишди. Табиийки, бу ўртада Россиянинг ролига аҳамият бермаслик мумкин эмас. Бу ҳақда Қирғизистон президент маҳкамасининг матбуот котиби шундай эълон қилди: “Бу мамлакат Қирғизистонда Американинг тарнспартировка қилиш марказини ижарага бериш шартномасини 2014 йилдан кейин узайтирмайди”
Оқ Уй раҳбарлари минтақада Американинг мақсадларини амалга ошириш учун ўзидаги барча сайъ-ҳаракатларини ишга солишди. Бунга қарамасдан Бишкек давлатининг расмийлари Американинг ҳаддан ташқари талаб қуйишлари баробарида муқовимат кўрсатишди ва Қирғизистонда мустамлакачи ушбу мамлакатнинг ҳарбий ҳузур топишига монеа яратишди. Бишкек давлати раҳбарлари муқовимат қилишларининг асосий сабаби бу Қирғизистонда Америка фуқароларининг олиб борган фаолиятларига нисбатан шак-шубҳа вужудга келиши эди.
Бу заминада Қирғизистоннинг собиқ президенти Аскар Акаев шундай айтган эди: “Америка терроризмга қарши ўзининг амалиётларида терроризмни Марказий Осиёда сиёсий бир воситага айлантириш ва ундан фойдаланишни мақсад қилган эди.” Аскар Акаевнинг айтишича, Америка Афғонистонда ўзининг 15 йиллик амалиётлари давомида Ал-Қоида каби террористик гуруҳини ўртадан йўқ қилиш баҳонаси билан Ғарбнинг геополитик мушкулотларини ҳал этиш учун Марказий Осиёда ўз нуфузини кенгайтириш мақсадида бир муқаддима унвонида фойдаланган эди. Бундай шароитда айтиш мумкинким, Россия Қирғизистон ер-ҳудудида ҳарбий ҳузур топишга мойиллик қилишига қўшимча ҳеч қачон Марказий Осиё республикаларида Американинг ҳарбий ҳузур топиши давом этишига мойиллик зоҳир этмайди. Шу сабабдан собиқ Совет республикаларига Американинг йиллик молиявий кўмакларининг мизони фақат Қирғизистонга нисбатан кўпайгани бир шароитда Россия Бишкек ҳокимияти билан келишилган шартномаларини мамлакатнинг думасида тасдиқлаб олиш билан қонунийлаштиришга сайъ-ҳаракат қилди. Мисол учун кетириш мумкинким, 2013 йил май ойида Россия федерациясининг давлат Думаси Қирғизистон давлатининг бу мамлакатдан бўлган ярим миллиард долларлик қарзидан кечиш шартномасини тасдиқлади. Бу шартномага кўра, 2016 йил март ойидан бошлаб Россия Қирғизистоннинг 300 млн долларлик қарзидан йилига 30 миллион долларини кечишга ваъда берди. Бу ҳужжат 2012 йил 20 сентябр ойида Россия президентининг Қирғизистонга қилган сафари чоғида икки мамлакатнинг молия вазирлигининг расмийлари томонидан имзоланди. Умуман олганда, Қирғизистон президенти томонидан ушбу ўлкада Россия ҳарбий ҳузур топишини ҳимоят этишини Марказий Осиёда Россиянинг нуфуз топиши баробарида Американинг яна бир мағлубиятга юзмаюз бўлишининг нишонаси деб талқин этиш мумкин.