Америка ва Қазоқистон мудофаа масаласи бўйича ҳамкорлик лойиҳасини имзолашди
(last modified Sat, 08 Jul 2017 08:47:32 GMT )
июл 08, 2017 13:47 Asia/Tashkent

Қазоқистон ташқи ишлар вазирлиги Қазоқистон ва Америка мудофаа вазирликларининг намояндалари ўртасида 5 йиллик мудофаа ҳамкорликлар шартномасининг имзоланишидан хабар берди.

Қазоқистон ташқи ишлар вазирлиги Қазоқистон ва Америка мудофаа вазирликларининг намояндалари ўртасида 5 йиллик мудофаа ҳамкорликлар шартномасининг имзоланишидан хабар берди. Қазоқистон ташқи ишлар вазирлигининг қилган эълонига кўра, Америка ва Қазоқистон мудофаа вазирликларининг намояндалари ўртасида Вашингтонда олиб борилган икки томонлама маслаҳатлашувлар милодий 2017-2022 йиллар учун беш йиллик янги мудофаа ҳамкорликларнинг лойиҳаси имзоланди. Қазоқистон ташқи ишлар вазирлиги содир этган бир баённомасида Америка ва Қазоқистон ўртасида мудофаа ҳамкорликларининг янги лойиҳасида олдинда тўрган беш йиллик давр учун ҳамкорлик қилиш ҳавзалари аниқлаб берилган. Аммо бу баённома мазкур ҳамкорликларнинг эҳтимолий айрим жиҳатларига ишора этгани йўқ. Қазоқистон ва Америка ўртасидаги ошкора ҳарбий ва мудофаа ҳамкорликларининг собиқаси олти йил олдинги даврга бориб тарқалади. Бу вақтда Америка Афғонистонда қарор олган хорижий ҳарбийларнинг керакли нарсалари ва тажҳизотларини юбориш учун Қазоқистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон каби Марказий Осиёнинг республикалари билан ҳарбий ҳамкорликларни йўлга қуйишга мажбур эди. Марказий Осиё ва Осиё жанубида Американинг ҳарбий стратегиясида Остона ва Вашингтоннинг ҳарбий ҳамкорликларининг зарурий энг олий нуқтаси Ўзбекистонда Хонобод базасидан хорижий ҳарбийларнинг чиқиш мавзўси ҳал этилаётгани ва бунга ҳамзамон Қирғизистоннинг Манас базасида америкалик кучларнинг фаолияти тўхтатилиши ҳақидаги масала муҳим аҳамиятни касб этган даврга бориб тарқалади. Бундан кейин Америка ташқи ишлар ва мудофаа вазирликларининг олиб борган маслаҳатлашувлари натижасида Қазоқистондан Афғонистонга Америка товарларини транзит қилиш бўйича янги бир марказни ижод этиш протоколи Марказий Осиё минтақасидаги ушбу ўлканинг президенти томонидан имзоланди.   

Бошқа таъбир билан ифодлаганда, бу протокол Қазоқистон ва Америка ўртасидаги ҳарбий ва мудофаа ҳамкорликларининг энг юқори нуқтасига айланди. Мисол учун келтириш мумкинки, жорий йилнинг ўтган февраль ойида ва Американинг Қазоқистондаги элчиси билан Қазоқистон муофаа вазирининг Остонадаги учрашувларида томонлар икки мамлакат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорликларни кенгайтириш бўйича музокара қилишди. Эндиликда икки мамлакат ўртасида беш йиллик мудофаа ҳамкорликлар лойиҳаси бўйича шартноманинг имзоланиши хавфсизлик, мудофаа ва ҳарбий соҳада икки мамлакатнинг узилмас ҳамкорликлари ва музокараларининг натижасини мушоҳада этиш мумкин.

Сиёсий айрим доираларнинг фикрига кўра, охирги йиллар давомида хорижий сиёсатлар арсасида Қазоқистоннинг олиб борган фаолиятлари, айниқса Остона билан барча томонлама ҳамкорликларга Вашингтоннинг мойиллик зоҳир этишида Остонанинг халқаро масалаларга кириши учун тасирсиз қолмади. Бунга қарамасдан Вашингтон ва Остона ўртасида мудофаа масаласи бўйича ҳамкорликларига қарши Россиянинг эҳтимолий аксуламал кўрсатиши Қазоқистоннинг айрим сиёсий доиралари учун ҳалигача хавотирланишларни вужудга келтирган. Қазоқистон айрим сиёсий доираларининг фикрларига кўра, Вашингтон ва Остона ўртасидаги мудофаа ҳамкорликларидан ҳам мураккаброқ масалалар Россия ва Қазоқистон муносабатларини ўз тасири остига қарор берган. Шу сабабдан Марказий Осиё республикалари, жумладан Қазоқистон баробарида Американинг қуллаётган  стратегияси Россия билан ушбу минтақадаги республикаларнинг муносабатларида турли фикр ва мулоҳазаларни вужудга келтирмоқда.   

Аммо Кремл ҳукуматини ташвишга келтирган масала бу собиқ Совет Иттифоқи республикаларидан Россияни ажратиш ҳамда халқаро ва минтақадаги муносабатлардан Россияни ҳошияга қарор бериш мақсадида унинг анъанавий нуфуз топиш ҳавзасида Масква ҳукмронлигининг мизонини камайтириш учун Американинг олиб бораётган сиёсати ўз ўрнини дунё муносабатлари арсасида Маскванинг тасирчан қудратга эга бўлиши ва муҳим рол уйнашини қабул қилишга берган.  Эҳтимол шу сабабдан бўлса керакки, Масква ўтган вақтлардек, Қазоқистон ва Америка ўртасидаги мудофаа ҳамкорликларига керакли даражада эътибор қаратмайди. Бунга қарамасдан Россия Марказий Осиё ва Кавказ республикаларининг Ғарб мамлакатлари билан ҳамкорлик қилиш учун амалга оширадиган ҳар қандай сайъ-ҳаракатларини, айниқса бундай сайъ-ҳаракатлар агар собиқ Совет Иттифоқининг географик хавфсизлиги, мудофаа ва ҳарбий тизимларида амалга оширган бўлса жиддийлик билан назорат этади. Шунинг учун Қазоқистон ва ушбу ўлканинг сиёсий доиралари қисқа бир муддат давомида Россия билан Марказий Осиё республиклари ўртасида ҳарбий ҳамкорликлар масаласи бўйича катта келишувларнинг имзоланиши шоҳидига айланишининг ажабланарли томони йўқ. Айниқса, бу ҳамкорликлар Остона ва Масква ўртасида икки томонлама  муносибатлар доирасида амалга ошириши мумкин. Ёки ҳатто коллектив хавфсизлик ташкилоти ёки Шанхай ҳамкорлик ташкилоти каби минтақавий ҳамкорлик муносибатлар ва тизимлар доирасида икки томонлама ҳамкорликлар амалга оширилиши мумкин.        

                                  

Ёрлиқ