Туркманистон уй-жой вазири эгаллаб турган лавозимидан озод этилди
-
Туркманистон уй-жой вазири эгаллаб турган лавозимидан озод этилди
Қурбонгули Бердимуҳаммедов шанба куни республика уй-жой ва ободончилик вазири Чорий Атаевни иқтисодий коррупция, давлат мол-мулкини талон тарож қилиш, ишга масъулиятсизлик билан ёндашиш ва ўз мансабини суъистеъмол қилиш айблари билан эгаллаб турган вазифасидан бўшатди
Туркманистон президенти республика уй-жой ва ободончилик вазирини молиявий коррупция ва давлат мол-мулкидан фойдаланишда суиистеъмол қилганлиги сабабли эгаллаб турган лавозимидан озод этди.
Виртуал интернет тармоғи тарқатган хабарга кўра, Туркманистон президенти Қурбонгули Бердимуҳаммедов шанба куни республика уй-жой ва ободончилик вазири Чорий Атаевни иқтисодий коррупция, давлат мол-мулкини талон тарож қилиш, ишга масъулиятсизлик билан ёндашиш ва ўз мансабини суъистеъмол қилиш айблари билан эгаллаб турган вазифасидан бўшатди.
Шунингдек, Туркманистон президенти иқтисодий коррупцияга қарши кураш масаласини давлат кун тартибида устувор вазифа этиб белдилади. Унинг қўшимча қилишича, молиявий жиноятга қўлга урган раҳбар шахсларга нисбатан кескин чоралар кўрилади.