Тожикистоннинг қашшоқлик вазъияти ҳақида Жаҳон банки берган ҳисоботи
Жаҳон банки яна бир маротаба милодий 2014 йилдан бошлаб ҳозирги кунгача Тожикистонда қашшоқлик мизонининг ортиб кетишидан хабар берди.
Ирна ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Жаҳон банки ўзининг янги ҳисоботида ҳозирги кунда Тожикистоннинг саккиз миллионлик жамиятидан 13 фоизи жиддий қашшоқлик шароитида кун кечиришади деб эълон қилди. Одатда халқаро молиявий ва пул идораларининг изҳорот ва ҳисоботлари давлатлар томонидан бу ҳақда озгина башорат қилиш орқали расмий хабарлар асосида нашр этилади. Охирги кунларда нашр этилган сўнги ҳисобот ҳақида шундай айтиш мумкин: “Жаҳон банки Тожикистоннинг иқтисодий вазъияти ҳақида расмий статистик маълумотлар асосида ўз ҳисоботини нашр этган.” Ҳолбуки, норасмий статистик маъулумотлар Тожикистондаги қашшоқликнинг статистик маълумотларини кўпроқ деб эълон қилади.
Мисол учун келтириш мумкинким, милодий 2015 йил октябр ойида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг нашр этган расмий охирги ҳисоботида Тожикистонда қашшоқлик жараёнининг ортиб кетиши танқид остига олинади.
Бу масала бўйича Тожикистонда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти дастурларини уйғунлаштирувчи масъули Александр Зуев бу мамлакатда қашшоқлик мизонининг ортиб кетишидан хавотирланиш изҳор этди.
Александр Зуевнинг айтишича, милодий 2005 йилдан бошлаб Тожикистонда қашшоқлик жараёнининг мизони 82 фоиздан 34 фоизга камайган. Аммо бу статистик маълумот ҳалигача хавотирланишларни вужудга келтиради. Унинг айтишича, ўтган бир ун йиллик давомида энергетика ва ичимли тоза сувга эга бўлиш учун амалга оширилган турли сайъ-ҳаракатларга қарамасдан Тожикистон қишлоқларининг айрим минтақалари ҳалигача қиш фаслида бир кунда 2-3 соат электроэнергия билан таъминланади. Бу мавзў эса “янги минг йиллик дастурида устувор ривожланиш” дастуридан Тожикистоннинг орқада қолишидан далолат беради.
Шуни таъкидлаш жоизким, Тожикистон халқи Марказий Осиё республикаларининг бошқа фуқароларидек даромад топиш ҳамда ўзлари ва оила аъзоларининг маиший ва молиявий эҳтиёжларини қониқтириш мақсадида Россияга муҳожират қилишади. Тожикистон давлат идораларининг тарқатган статистик маълумотларига кўра, ҳар йили бошқа хорижий мамлакатларга иш топиш мақсадида муҳожират қиладиган тожик халқи ўртасидан бир ярим миллион нафар шахс Россияга сафар қилишади.
Дарҳақиқат айтиш мумкинким, Тожикистон халқи молиявий эҳтиёжларининг асосий қисми Россияда ишлаш ва фаолият олиб бориш орқали таъминланади. Бунга қарамасдан Европа томонидан Россияга қарши иқтисодий санкциялар жорий этилиши ва Ғарб мамлакатлари, айниқса Америка томонидан ушбу мамлакатнинг иқтисодини заифлантириш учун амалга ошираётган сайъ-ҳаракатлари Россия иқтисодига катта зарар етказиш ўрнига бу мамлакатга боғлиқ ва юлдош бўлган республикалар, жумладан Тожикистонга салбий тасир етказмоқда.
Тожикистоннинг истеъмолчи бозорларида озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ошиб кетиши бу ўлка халқини ўз босими остига қарор берган. Тожикистонда маҳсулотлар нархининг қимат бўлиши фақат озиқ-овқат маҳсулотларига тегишли бўлиб қолмайди ва Тожикистон миллий пул бирлиги сомоний баробарида доллар нархининг қиймат бўлиши билан муносиб равишда транспорт харажотлари, дору дармон, пойафзал, кийим кечак ва компютер тажҳизотларининг нархи қимат бўлмоқда. Бунга қўшимча, милодий 2014 йил декабр ойида жаҳон банкининг мутахассиси Арилин Карузо шундай башорат этди: “Тожикистонлик муҳожир ишчиларнинг Россиядан жўнатилган даромадларининг камайиши бу мамлакатда қашшоқлик мизонининг ортиб кетиши сабабига айланади. Тожикистонга Россиядан бир неча миллиард доллар жўнатиш мидлодий 2013 ва 2014 йиллар орасида қашшоқликнинг камайиши ушбу мамлакатга маҳсулотлар ва таварларни импорт қилиш ҳамда ички бозор муомалаларининг ривожланиши жараёнида муҳим омил бўлган эди”.
Тожикистоннинг номуносиб иқтисоди, жумладан ишлаб чиқариш заминасида ва Душанбе давлатининг молиявий жорий вазъиятини эътиборга олган ҳолда мутахассислар бу мамлакатнинг халқи учун ташвишланадиган келажакни башорат этишмоқда. Тожикистоннинг келажагидан хавотирланишлар уша вақти кучаядиким, агар бу мамлакатнинг ёшларига бир назар ташланса. Ҳақиқатан ҳам Тожикистон давлат марказининг ҳисоботлари шуни кўрсатадики, Марказий Осиё минтақасида жойлашган ушбу мамлакат жамиятининг 50 фоизини 18 ёшга етмаган ёшлар ташкил этишади. Иш топиш мақсадида юрган бу катта жамият ёшларни иш билан таъминлаш ва маҳсулот ишлаб чиқариш жиҳатида Тожикистон келажагининг сиёсий ва ижтимоий ўзгаришларини биткул ўзгартириб юбориш имконига эгалар.