Душанбе шаҳрида Ўрта Осиё мамлакатлари ва АҚШ расмийлари учрашди
(last modified Thu, 27 Jul 2017 14:24:44 GMT )
июл 27, 2017 19:24 Asia/Tashkent
  • Душанбе шаҳрида Ўрта Осиё мамлакатлари ва АҚШ расмийлари учрашди
    Душанбе шаҳрида Ўрта Осиё мамлакатлари ва АҚШ расмийлари учрашди

Тожикистон пойтахти душанбе шаҳрида бўлиб ўтган ушбу йиғилишда, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ҳамда АҚШ давлатларининг намояндалари Ўрта Осиёда терроризмга қарши кураш йўналишида минтақавий ҳамкорлик қилишга боғлиқ масалаларни муҳокама қилишди

Ўрта Осиё мамлакатларининг хавфсизлик бўйича расмийлари Америка ташқи ишлар вазири ўринбосари билан Тожикистон пойтахти душанбе шаҳрида учрашди ва минтақада терроризмга қарши кураш учун қандай чораларни қўллаш ҳақида суҳбат ва музокара ўтказишди. 

Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, кеча чоршанба куни Тожикистон пойтахти душанбе шаҳрида бўлиб ўтган ушбу йиғилишда, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ҳамда АҚШ давлатларининг намояндалари Ўрта Осиёда терроризмга қарши кураш йўналишида минтақавий ҳамкорлик қилишга боғлиқ масалаларни муҳокама қилишди. 

Экстремизм ва терроризмга қарши курашга қаратилган мазкур йиғилишда Америка ҳайъатига АҚШ ташқи ишлар вазирининг ўринбосари бошчилик қилди ҳамда Американинг Тожикистондаги элчиси Елизавета Милорд ҳам қатнашди.  

Ёрлиқ