Тожикистонда ҳижоб ўраш тақиқланмоқда.
(last modified Mon, 07 Aug 2017 06:21:53 GMT )
август 07, 2017 11:21 Asia/Tashkent

Тожикистонда ҳижоб ўрашга қарши кураш бошлангани айтилади.

Тожикистонда мавжуд бўлган кўп иқтисодий муаммолар билан бир пайтда, Душанбе давлатини аёлларни ҳижоб  ўрашига қарши чора- тадбирлар кўриб чиқаётгани назарга ташланмоқда.

Минтақа оммавий ахборот воситаларига кўра, Тожикистон пойтахтида ташкил этилган махсус ишчи гуруҳлар ҳижоб кийган аёлларга ҳижоб ўраб юришга ижозат беришмаётир. Ҳатто айрим оммавий ахборот воситалари  ҳижоб ўрган аёлларни жаримага тортиш билан таҳдидлар қилинаётгани ҳақида хабар тарқтишган.

Республикадаги оила масалалари бўйича қўмита мутасаддилари эса буларнинг барчасини инкор этишди. Ҳижоб масаласида ҳеч қандай жарима белгиланмаганини, шунчаки тушунтириш ишлари олиб борилаётганини таъкидлашди.

Хабарларга кўра, Тожикистоннинг турли  шаҳарларида ҳатто полиция ходимлари ҳам  исломий кийим ва ҳижоб кийган аёлларни ҳижобни олиб ташлашини талаб этишморқда.

Душанбе давлати шундай бир шароитда ҳижобни тақиқлашни бошлаганки,  Тожикистонда кўп иқтисодий муаммолар илгаригидкек ҳал этилмаган ҳолда қолмоқда.

Айни ҳолда  Тожикистонда иқтисодий муаммолар ва халқ турмушида кўп камчиликлар мавжудлиги айтилади.

Инфоазиа.уз сайтига кўра, шу масалада Тожикистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари алоҳида рейдлар ташкил этишган. Улар бозорларда, одам кўп тўпланадиган жойларда қизлар ва аёллар орасида тушунтириш ишларини олиб боришмоқда.

Экспертларга кўра , Тожикистонда қашоқлик ва камбағаллик мезони ҳам кам эмас.

Дарвоқи  мамлакат ичкарисидаги кўп муаммолар хусусан  Душанбе давлати учун уларга ечим топиши энг муҳим масалалардан бўлган иқтисодий- молиявий мушкулотлар билан бир пайтда давлат масъуллари  илгаригидек жомеада ҳижобни тақиқлаш каби мавзуларга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Таҳлилчиларга кўра бундай жараённи давом этиши Душанбе давлати томонидан нотўғри сиёсат олиб борилишидан далолат беради.

Икки йил олдин Тожикистон президенти Имомали Раҳмон бу мамлакат университетларидан бирининг талабалари билан учрашувида  фақат бир ҳижоб кийиб биҳиштга кираман деб ўйлайсиз- ми деб савол оҳангида таъкидлаганди.

Тожикистоон президенти ва Душанбе давлатининг бошқа масъулларининг изҳороти эса Тожикистонда экстремистик оқимларни кенгайиб бориши учун  заминлар ва махсус ўзан яратилганлигини кўрсатмоқда.

 Айни ҳолда кўп тожик аёллар ҳижобни сақланиб қолишини истаб унга  мойиллик кўрсатади.

Аммо исломга тамойил  ва динга юз келтириш жараёни Тожикистонда тобора ортиб бормоқда.

 Душанбе давлати мамлакатнинг асоссий муаммоларига ечим топиш ўрнида  аёллар ҳижобига қарши курашни кучайтирган.

Экспертларга кўра, Тожикистон халқининг асосий муаммолари ҳижоб ва ислом эмас, балки ишсизлик, ва бошқа иқтичодий масалалардан.

Шу билан алоқада  Тожикистонда  жиноят содир этиш мезони анча кўпайгани айтилади.

Тожикистон ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода ҳам сўнги чиқишида мамлакатда жиноятчиликни ошиб боргани ҳақида хабар қилганди.

Унга кўра, жорий милодий йилнинг биринчи чорагида  95 фойиз жиноятлар аниқланган.