Россия ҳарбийлари Тожикистондаги машғулотларда шартли жиноий гуруҳларни йўқ қилди
август 07, 2017 11:40 Asia/Tashkent
Россиянинг Тожикистондаги ҳарбий базаси ҳарбий хизматчилари батальон машғулотлари чоғида тревога билан қўзғатилиб, 40 километрли маршни амалга оширди, шундан сўнг Душанбе ташқарисидаги шартли жиноий гуруҳларни йўқ қилди, деб ёзади «ТАСС».
Дарё.ўз сайтига кўра, ҳарбий ўқув машқларига шахсий таркибдаги 800 га яқин киши ҳамда 100 дан ортиқ қурол-яроғ ва ҳарбий техника жалб этилди.
Ляур полигонидаги машғулотларда асосий эътибор шартли душман гуруҳларини тоғларда қидириш ва йўқ қилиш ҳаракатларига қаратилди.