ЯНА БИР ҚИШЛОҚ АРОҚ ИЧМАЙДИГАН БӮЛДИ (ВИДЕО)
(last modified Thu, 17 Aug 2017 06:41:05 GMT )
август 17, 2017 11:41 Asia/Tashkent

11-12 август кунлари Норин туманидаги Эмгекчил қишлоғининг аҳолиси 4000$ пул йиғиб, савдо дӯконларидаги спиртли ичимликларни сотиб олиб, нобуд қилишди.

Эмгекчил Норин туманидаги алкоголли ичимликлардан воз кечган бешинчи қишлоқ ҳисобланади.

Яқинда Ӯш вилоятининг Жапалақ қишлоғида яшовчи 81 яшар чол маст ҳолатда ӯзининг 79 яшар кампирини уриб ӯлдирганидан сӯнг бу ҳаракат бошланди. 

Марказий Осиё жумҳуриятларида спиртли ичимликларни сотиш расман тақиқланмаган. Аммо Қирғизистон ва айниқса, Тожикистоннинг айрим қишлоқларида маҳалла комитетининг қарори билан барча бахтсизликларнинг бош сабабчиси бӯлган ароқ савдо дӯконларига яқинлаштирилмайди.

Ёрлиқ