Тожикистон шимолидаги ҳарбий машғулотлар якунига етди
(last modified Sat, 19 Aug 2017 12:44:25 GMT )
август 19, 2017 17:44 Asia/Tashkent
  • Тожикистон шимолидаги ҳарбий машғулотлар якунига етди
    Тожикистон шимолидаги ҳарбий машғулотлар якунига етди

Ушбу машғулот Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг кўрсатмаси билан Тожикистон қуролли кучлари бош штаби бошлиғининг иштирокида Сўғд вилоятида ўтказилди

Тожикистон қуролли кучларининг мамлакат шимолидаги Сўғд вилоятидаги тўрт кунлик ҳарбий машғулотлари тугади. 

Тожик радиосининг хабар қилишича, 14 авгут кунида бошланган мазкур тўрт кунлик машғулотлар пайшанба куни ўз ниҳоясига етди.  Ушбу машғулот Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг кўрсатмаси билан Тожикистон қуролли кучлари бош штаби бошлиғининг иштирокида Сўғд вилоятида ўтказилди. 

Ушбу ҳарбий машғулотлар Сўғд вилоятининг Чоруқдарон ва Нурафшон туманларида тўрт босқичда амалга оширилди. 

Шунингдек, ушбу машғулотларда 10 та ҳарбий самолётлар, 200 дан кўпроқ зирҳли техникалар ва 450 нафар ҳарбийлар ҳамда Суғд вилоятида жойлашган ҳарбий бўлинмалар иштирок этди.