Туркия газетаси: Қирғизистон Гюленни ҳимоя қилмоқда
(last modified Tue, 22 Aug 2017 12:00:03 GMT )
август 22, 2017 17:00 Asia/Tashkent
  • Гюлен
    Гюлен

Туркияда босиладиган "Яни шафақ" газетаси Қирғизистон томонидан Анқара давлатининг мухолифи Фатҳуллоҳ Гюлен фаолиятларини қўллаб- қувватланаётгани ҳақида хабар берди.

Мазкур рўзноманинг ёзишича, айрим мамлакатларда Гюленга тегишли таълимий марказлар ва ўқув юртлар фаолияти тўхтатилганлиги билан бир пайтда  Қирғизистон мамлакати Фатҳуллоҳ Гюлен гуруҳининг махсус марказига айланган.

Туркияда босиалидан ушбу газета шу ҳолда иддао қилмоқдаки, Туркия президени Ражаб Тойиб Эрдуғаннинг  Гюлен ва уни гуруҳини ҳимоя қилаётган мамлакатларни  бу гуруҳ  аъзоларини эктрадиция қилишлари тўғрисидаги огоҳлантиришлари билан Қирғизистон эътиборсизлик кўрсатиш сиёсатларини давом эттириб, Эрдўған истак хоҳишларини мантиқдан йироқ деб баҳолаган.

Айтиш керакки Гюлен гуруҳи Қирғизистонда 41 таълимий марказга эга бўлиб, бу марказлар сонини оширишга ҳаракат қилмоқда.  

 

Ёрлиқ