Саёҳатчидан пул сӯраган милисалар жазоланди
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i22700-Саёҳатчидан_пул_сӯраган_милисалар_жазоланди
Тожикистон ички ишлар тизимининг 25 нафар ходими Туркия фуқаросидан пул сӯраганликлари учун жазоландилар.
(last modified 2018-08-22T17:51:53+00:00 )
август 29, 2017 11:37 Asia/Tashkent
  • Меҳмет Генч
    Меҳмет Генч

Тожикистон ички ишлар тизимининг 25 нафар ходими Туркия фуқаросидан пул сӯраганликлари учун жазоландилар.

 Машҳур турк сайёҳ-суратчиси Меҳмет Генч томонидан "Пора олишда Тожикистон милисасидан ӯтадигани йӯқ" мақоласи ва унга илова қилинган суратлар Тожикистон Ички ишлар вазирлиги томонидан ӯрганиб чиқилди. 

Республика Ички ишлар вазири генерал-полковник Рамазон Раҳимзоданинг айтишича, "сайёҳларга нисбатан муносабатда камчиликларга йӯл қӯйгани сабабли" 25 нафар милиса ходими жазога тортилган.