Тожикистон президенти Покистон, Хитой ва Афғонистон ҳарбий қўмондонларини қабул қилди
(last modified Wed, 30 Aug 2017 07:13:14 GMT )
август 30, 2017 12:13 Asia/Tashkent

Покистон армияси пиёда кучлари қўмондони Қамар Жовид Божво, Хитой армияси қўмондони Ли Зио Чен ва Афғонистон армияси пиёда кучлари марказий штаби қўмондони Муҳаммад Шариф Яфталий Тожикистонга қилган сафари жараёнида алоҳида тарзда Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан учрашиб, мулоқот қилдидар.

 Покистон армияси пиёда кучлари қўмондонини Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан учрашуви жараёнида  дунёнинг турли мамлакатлари, хусусан исломий мамлакатларда давом этаётган нотинчликлар ва бўҳронлар масаласи муҳокама этилди.

Томонлар ушбу учрашувда  икки мамлакат армияси, махсус кучлари  ҳамда ҳуқуқ- тартибот органлари ўртасидаги ҳамкорликлар ва алоқалар даражасини ошишига қониқиш билдириб,  мудофаа ва  хавфсизлик, арсасидаги ўзаро ҳамкорликларга оид келишувларни ижро этилиши шунингдек  минатақадаги таҳдидларга қарши кураш олиб бориш учун Тожикистон армиясига Покистон томонидан ҳарбий- техника ёрдамини оширилиши зарурлигини таъкидлаб ўтдилар.

Тожикистон президенти ва Хитой халқ республикаси армияси қўмондони ўртасида бўлиб ўтган учрашувда  ҳам  томонлар хавфсизлик, ҳарбий- техника соҳасидаги ҳамкорликлар истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар. Бу учрашувда терроризм, экстремизм ва сепаратизмга қарши кураш олиб бориш учун Тожикистон ва Хитой  давлаталарининг   иккитомонлама ва  кўптомонлама ҳамкорликларни давом эттирилиши таъкидланди.

Тожикистон президенти ва Афғонистон қуролли кучлари марказий штаби қўмондони ўртасидаги учрашувда  Душанбе ва Кобул ўртасида турли соҳаларда муносабатларни чуқурлаштириш ва ривожлантириш масаласи Тожикистон давлатининг энг муҳим ва асосий  сиёсати сифатида эълон қилинди. Томонлар барча заминлар хусусан сиёсий, иқтисодий ва хавфсизлик тармоқларда икки мамлакат ўртасида ҳамкорликларини кучайтириш сиёсатини қўллаб- қувватладилар.

Покистон, Афғонистон ва Хитой давлатлари армияларининг юқори мартабали қўмондонлари ва масъулларини бир вақтга Тожикистонга ташрф буюрганини турли жиҳатдан таҳлил қилиб, баҳолаш мумкин.

Аммо  Душанбе давлатининг энг асосий мақсади  Тожикистон хавфсизлигини таъминлаш бўлганлиги маълум.

Бундан олдин фақат Россия, АҚШ  ва ё Ғарб давлатлари билан ҳамкорликларини кучайтириш орқали мамлакат хавфсизлигини таъминлашга ҳаракат қилиб ушбу мавзуни ҳал этиш учун минтақада фаол бўлган ташкилотларга қўшилишга уринаётган Душанбе давлати  эндиликда  ўз чегаралари хавфсизлигини таъминлаш учун янги йўлларни излаб топиш ва  янги ҳатти-ҳаракатларни олиб боришга қизиқиш билдирётганлиги яққол кўзга ташланмоқда.

 Душанбе давлатини  қўшний мамлакатлар ва минтақа давлатлари билан хавфсизлик соҳасидаги кўптомонлама ҳамкорликларни кучайтиришга ҳаракат қилаётгани назарга ташланмоқда.

Тожикистондаги хавфсизлик муаммолар эса  бу мамлакатнинг ички ва ташқи хавотирланишларига бориб тақалади. Тожик масъуллари  қўшма ва муштарак хавфсизлик мавзулар ва масалаларда минтақа мамлакатларнинг эътиборини жалб этиш ҳамда уларнинг ҳиссасидан баҳра олиш орқали  минтақадаги мавжуд нотинчликларни олдини олиш учун бу мамлакатларнинг потенсиаллари ва имкониятларидан фойдаланишга умид қилганлар.

Ушбу нуқтаи назардан  Тожикистон президентини  қўшний мамлакатлар- Хитой ва Афғонистон   армиялари масъуллари билан алоҳида учрашгани махсус маъно касб этади.

Покистон давлати ҳам  Тожикистон билан муштарак чегарга эга бўлмасада аммо  географик яқинлик ва Афғонистоннинг Толибон гуруҳига катта  нуфузи борлиги туфайли  Тожикистон раҳбарлари  мамлакат  хавфсизлиги мувозанатида минтақада Исломобод давлатининг таъсиридан огоҳлар.

 Тожикистоннинг хавфсизлик хавотирланишларини баён этишда  бу мамлакатнинг стратегик ўрганишлар марказидаги хорижий сиёсатларни баҳолаш бўлими бошлиғи Абдуллоҳ Раҳнамонинг сўзлари етарлидир. Абдуллоҳ Раҳнамо қуйидагича фикр билдиради:  Афғонистон шимолида хавфсизлик вазиятни таранглашиши ва  бу минтақада террорчи гуруҳларнинг пайдо бўлиши  Тожикистон учун хавф- хатар ва хавотирланарли масала ҳисобланади

У ўз сўзларида  нотинчликларни  Афғонистон жанубидан бу мамлакат шимолига ўтгани ҳамда  террорчи ва экстремистик гуруҳлар хусусан ИШИД террочи гуруҳини Афғонистон шимолида фаол бўлгани  Марказий Осиё республиклари улар жумласидан Тожикистон хавфсизлиги учун жиддий таҳдид ҳисобланади.

 Ушбу вазият эндиликда Марказий Осиё минтақасининг барча давлатларини ушбу муаммоларга қарши кураш олиб бориш ва терроризмни олдини олишга лозим чора тадбирларни кўриб чиқишга ундамоқда.

Тожикистон ҳам ушбу қоидадан мустасно эмас.

Бироқ Афғонистондаги сиёсий нотинчликларни ортиб бориши ҳамда  абу мамлакат бўҳронига Покистон давлатининг таъсирчан роли ва  фаолроқ аралишаши тожик масъулларининг хавотирланишларини кўпайтиргани айтилади.

Шу боисдан  Тожикистон президенти  Хитой, Покистон ва Афғонистон армияларининг юқори мартабали масъуллари билан учрашганида  бу мамлакатлар билан ҳарбий ва хавфсизлик соҳасидаги ўзаро ҳамкорликларни кучайтиришни таъкидлади.