Грузия ва Туркманистон алоқалари кенгаймоқда
https://parstoday.ir/uz/news/middle_asia-i22797
Туркманистон президенти Грузия бош вазири билан учрашди
(last modified 2018-08-22T17:51:56+00:00 )
сентябр 01, 2017 16:41 Asia/Tashkent
  • Грузия ва Туркманистон алоқалари кенгаймоқда

Туркманистон президенти Грузия бош вазири билан учрашди

Туркманистон президенти ва Грузия бош вазири  икки томонлама ва минтақавий алоқаларни кенгайтириш йўллари бобида фикр алмашишди.

Пайшанба куни, Туркманистон  президенти Қурбонгули Бердимуҳаммадов  Ашхободда  Грузия бош вазири Георги Квиркашвили билан мулоқот қилди.

Учрашув чоғида энергия, нақлиёт ва  бошқа соҳаларда икки томонлама ҳамкорликларни кенгайтириш таъкидланди.

Туркманистон президенти ва Грузия бош вазири Ашхободда бўлиб ўтган учрашувда  Каспий ва Қора денгизлари орқали янги транзит йўлларини яратиш лойиҳасини ҳам муҳокама этишди.