Қозоғистон собиқ бош вазири Серик Аҳмадов озодликка чиқди
Қозоғистоннинг олдинги бош вазири Серик Аҳмадов коррупция ва пора олиш айби билан 2015 йилда 4 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган эди. Айни пайтда у озодликка чиқди.
Қозоғистон миллий Суди Қозоғистон собиқ бош вазири Серик Аҳмадовни икки йиллик қамоқдаги ҳибсдан сўнг озод этди.
Форс ахборот агентлигининг хабар қилишича, Қозоғистоннинг олдинги бош вазири Серик Аҳмадов коррупция ва пора олиш айби билан 2015 йилда 4 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган эди. Айни пайтда у озодликка чиқди.
Қозоғистон маҳаллий ахборот воситалари тарқатган хабарга кўра, Серик Аҳмадов қолган 2 йиллик муддатни ўз уйида ўтайди. Қозоғистоннинг Караганда вилоят суди Аҳмадовнинг ўзини муносиб тутиши ва давлатга етказилган молиявий зарарни тўлаганлиги боис унинг жазони ўташ муддати камайтирилганини маълум қилди.